Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Дастурий таъминот экспортида валюта тушиши муддати хорижий савдо майдончаси қоидалари бўйича белгиланади

06.02.2019

Читать на русском языке


Дастурий таъминот воситалари экспорти ва импорти тўғрисида низомга (рўйхат рақами 2549, 8.01.2014 й.) тузатишлар киритилди.

 

Биринчидан, киритилган аниқлаштиришга мувофиқ Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчилари миллий реестрига киритилган юридик шахс онлайн интернет-дўконлар орқали экспорт шартномасисиз дастурий таъминот воситаларини:

  • Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизимига маълумот киритмасдан – 5 минг АҚШ долларигача;
  • ТСОЯЭАТга маълумот киритилган ҳолда – 5 минг АҚШ долларидан ошган миқдордаги хорижий валютага сотишга ҳақли.

 

Шуниси эътиборлики, Президентнинг 30.10.2018 йилдаги ПФ–5564-сон Фармони 2-бандига мувофиқ истисноларсиз барча жисмоний ва юридик шахсларга бундай тартибда экспорт қилишга рухсат берилган.

 

Иккинчидан, дастурий таъминот воситаларининг онлайн-экспорт битимлари учун хорижий валютадаги тушумларнинг тушиш муддатлари – хорижий онлайн-савдо майдончаси қоидаларига мувофиқ белгиланади.

 

Эслатиб ўтамиз, умумий қоидага кўра, экспорт операциялари бўйича тушум тушиши ёки товарларни қайта олиб кириш муддати:

  • муассислар – Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан чет элдаги ташкилотларга (савдо уйлари, савдо ваколатхоналари, шуъба корхоналар, фирма дўконлар, дилерлик шохобчалари ва консигнация омборлари), шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар – Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси аъзолари томонидан Палатанинг савдо-инвестиция уйлари номига олиб чиқилаётган товарлар амалда экспорт қилинган кундан бошлаб 180 кундан;

 

  • қолган экспорт қилувчилар учун товарлар, ишлар ва хизматлар амалда экспорт қилинган кундан бошлаб 120 кундан ошиб кетмаслиги керак (Ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисида низомнинг 14-банди, 30.09.2003 йилдаги 416-сон ВМҚга 1-илова).

 

Рақамли маҳсулотлар қандай тартибда божхонада расмийлаштирилиши ва бухгалтерия ҳисобида акс эттирилиши ҳақида батафсил – бу ерда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 5.02.2019 йилдан кучга кирди.

 

Самир Латипов.