Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОтмена льгот по НДС: ответы на 3 часто задаваемых вопроса Как определить доход от реализации в отдельных случаях Как выплачивать материальную помощь Как выплачивать материальную помощь

Давлат органлари ва ташкилотларига бюджетдан ажратиладиган маблағлар миқдори кўпайтирилди

20.05.2020

Читать на русском языке

 

«2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунга тузатишлар киритилди (18.05.2020 йилдаги ЎРҚ-618-сон Қонунга қаранг). Тузатишлар орқали СOVID-19 пандемияси даврида Давлат бюджетининг барқарорлиги таъминланиши лозим.

 

Хусусан, қуйидагилар қайта кўриб чиқилди:

биринчидан, «Эл-юрт умиди» жамғармасининг трансфертлар ҳисобидан прогноз харажатлари – 30 млрд сўмга камайтирилди;

иккинчидан, республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга (юқори маҳаллий ҳокимият органлари, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралари, бошқа органлар ва ташкилотлар) ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари  – 5,4 трлн сўмга кўпайтирилди. Бунда жорий харажатлар, шу жумладан қуйидагиларни камайтириш ҳисобига 7,5 трлн сўмга оширилади:

  • объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмаларни – 2,1 трлн сўмга;
  • давлат мақсадли жамғармаларига трансфертларни – 30 млрд сўмга («Эл-юрт умиди» жамғармаси харажатлари, юқорида келтирилганига қаранг);

 

Молия вазирлигига республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар таркибига киритилган маблағларни қайта тақсимлаш ҳуқуқи берилди (қуйидаги жадвалга қаранг).

Маблағлар манзили

Маблағлар таркибига киритилган маблағлар

Қайта тақсимлаш тартиби

Молия вазирлиги

  • Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган харажатлар;
  • фермер хўжаликлари томонидан истеъмол қилинадиган электр энергияси харажатларининг ўрнини қоплаш учун субсидиялар;
  • адвокатлар томонидан кўрсатиладиган юридик ёрдам учун ҳақ тўлаш харажатлари.

Қуйидагиларни кўпайтириш йўли билан:

  • биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар учун республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар миқдорини;
  • Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг бюджетлараро трансфертларини.

Мактабгача таълим вазирлиги

Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига субсидиялар

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг бюджетлараро трансфертларини кўпайтириш орқали.

 

Президент ва Ҳукуматнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд ва прокуратура органларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига солиқлар, мажбурий йиғимлар, божлар ва жарималар ҳисобидан келиб тушадиган маблағларнинг бир қисмини республика бюджетига ўтказиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш ҳуқуқи мустаҳкамлаб қўйилди.

 

Қонун «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 19.05.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.