Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Нужно ли уплачивать НДС при ввозе и реализации тестов на Covid-19Кому возместят расходы на обучение и экзамены по МСФО Какие вопросы возникают к сервису E-aktiv до его внедрения Как выплачивать премию по итогам года Что изменилось для ДОУ в 2021 году: льготы, преференции, госрегулирование

Давлат органларида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари ташкил этилади

08.07.2021

Читать на русском языке

Президентнинг 6.072021 йилдаги “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5177-сон қарори қабул қилинди.

 

2021 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, давлат улуши 50%дан юқори ташкилотларда (кейинги ўринларда - давлат ташкилотлари) ишга қабул қилиш очиқ танлов асосида амалга оширилади. Шунингдек, ўтказиладиган синов тадбирларини Интернет орқали реал вақт режимида кузатиш таъминланади.

 

2021 йил 1 октябрдан бошлаб барча давлат ташкилотлари, шу жумладан Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари ташкил этилади. Улар коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва олдини олиш, уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик ҳамда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш чораларини кўриш учун масъул ҳисобланади.

 

Коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари раҳбарлари давлат ташкилотлари томонидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан биргаликда ўтказиладиган очиқ танлов асосида ишга қабул қилинади, уларни лавозимидан озод этиш масаласи Агентлик билан келишилади.

 

Қуйидагилар жорий этилмоқда:

  • 2021 йил 1 августдан бошлаб - давлат харидлари соҳасида ўтказилаётган тендер (танлаш) натижаларини мажбурий тарзда очиқ эълон қилиш;
  • 2021 йил 1 октябрга қадар - бюджет ва унга тенглаштирилган маблағлар ҳамда давлат ташкилотлари маблағлари ҳисобидан қурилиш-пудрат шартномаси учун ўтказиладиган тендер (танлаш)ни "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимининг маълумот алмашинувини таъминлаган ҳолда давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталида электрон тарзда ўтказиш;
  • 2021 йил 1 декабрдан бошлаб - ҳар йил якуни бўйича барча давлат ташкилотлари, шу жумладан маҳаллий давлат ҳокимияти органларида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини баҳоловчи рейтингни эълон қилиш;
  • 2022 йил 1 январдан бошлаб "ҳалоллик вакцинаси" тамойили асосида давлат хизматчиларини мунтазам равишда коррупцияга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашуви ва одоб-ахлоқ қоидалари бўйича махсус ўқув курсларда ўқитиш тизими.

 

2021 йил 1 декабрдан бошлаб харид комиссиясининг маълумотлар ҳаққонийлигини текшириш ва иштирокчини харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этишдан четлатиш ваколатлари бекор қилинади.

 

2022 йил 1 январга қадар мутасадди вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаси билан Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи орқали интеграциялашган Коррупциявий хавфларни баҳолаш электрон тизими шакллантирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 7.07.2021 йилдан кучга кирди.

 
Эльмира Сиразиева.