Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Минфин разъяснил, что делать с «карантинной» амортизацией – читать на buxgalter.uzЛетние заботы о сотрудниках – с точки зрения НК – читать на buxgalter.uz5 основных ошибок в применении льготы за обучение в вузе – читать на buxgalter.uzКак закрыть II квартал в период «удаленки» без ошибок – читать на buxgalter.uzКомандировочные расходы: вычет или невычет – читать на buxgalter.uzЧто поменялось с переводом налогоплательщиков в ГНУ – читать на buxgalter.uz

ДСП ишлаб чиқарувчилар олиб кириладиган хом ашё ва асбоб-ускуналар учун божхона тўловларидан озод этилади

16.04.2019

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 11.04.2019 йилдаги 297-сон қарори билан ёғоч қириндили плиталар ва уларнинг муқобил турларини (бундан кейин – ДСП) ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди.

 

Ҳужжат ДСП ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш, соҳага илғор технологиялар ва инновацион ишланмаларни жорий этиш, маҳаллий хом ашёдан кенг фойдаланган ҳолда чуқур қайта ишлашни ташкил этиш мақсадида қабул қилинди. Шу муносабат билан қуйидагилар назарда тутилган:

 

биринчидан, қамиш хом ашёси мавжуд бўлган ҳудудларнинг манзилли рўйхати тасдиқланди. Ушбу ҳудудларнинг кичик саноат зоналарида ДСП ишлаб чиқарувчи корхоналар ташкил қилинади;

 

иккинчидан, атроф-муҳитга, ҳайвонот оламига, кўчиб юрувчи қушларга зарар етказмайдиган тарздаги саноат усулида қамишларни ўриб олиш мумкин бўлган қамишзорлар майдонларининг ҳудудлар кесимидаги реестри шакллантирилади. Мазкур реестр асосида янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш учун маҳаллий ва хорижий инвесторлар жалб этилади;

 

учинчидан, 2022 йил 1 январга қадар ДСП ишлаб чиқарувчи корхоналар шакллантириладиган рўйхатлар бўйича республикада ишлаб чиқарилмайдиган хом ашё, асбоб-ускуналар, уларнинг бутловчи ҳамда эҳтиёт қисмларини олиб кирганлик учун божхона тўловларидан (ҚҚС ва божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этилади;

 

тўртинчидан, вилоятлар ҳокимликларига терак, павловния ва бошқа турдаги тез ўсувчи ёғочбоп дарахтларни плантация усулида етиштириш учун балл бонитети паст бўлган ерларни тадбиркорларга ажратиш вазифаси топширилди. Бунда плантацияларни ташкил этганлар 2022 йил 1 январга қадар бундай дарахтлар экилган ер майдонлари қисмига ер солиғи тўлашдан озод этилади;

 

бешинчидан, жорий йилнинг 1 майидан бошлаб ёғоч-пайраҳа плиталар ва ёғочдан ясалган шунга ўхшаш плиталар ёки қатрон ёки бошқа органик боғловчи моддалар шимдирилган ёки шимдирилмаган бошқа ёғочсимон материалларни олиб кирувчи юридик шахсларни импорт божхона божи ва ҚҚСдан озод этувчи имтиёз бекор қилинади (ВМнинг 7.07.2003 йилдаги 305-сон қарорига қаранг).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.04.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.