Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Экология ва маданият соҳасида ҳуқуқбузарлик ҳақидаги хабар учун пул мукофоти миқдорлари белгиланди

11.04.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 07.04.2022 йилдаги “Давлат экологик назорати ҳамда моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасида назоратнинг замонавий механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 165-сон қарори қабул қилинди.

 

Пул мукофоти моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар акс эттирилган фотосуратлар ёки видеоёзувларни юборган шахсларга берилади. Ҳар бир тасдиқланган ҳолат бўйича ҳуқуқбузардан ундирилган маблағлар ҳисобидан унга БҲМнинг 1 бараварига (270 минг сўм) тенг миқдордаги сумма тўланади

 

Қарор билан Низом тасдиқланди, унга асосан экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарлик бўйича фото ва видео материаллар “Эконазорат” ахборот тизими орқали Давлат экология қўмитасига юборилиши керак.

 

Моддий маданий мерос объектларига бўлган ҳуқуқлар бузилиши ҳақидаги фото ёки видео материаллар “Маданий мерос назорати” ахборот тизими орқали Маданий мерос агентлигига юборилиши керак.

 

Материалда қуйидагилар аниқ кўрсатилган бўлиши керак:

  • содир этилган ҳуқуқбузарлик;
  • ҳуқуқбузарлик содир этган шахс тўғрисидаги маълумотлар (агар мавжуд бўлса);
  • маданий мерос объектининг номи (тегишли ҳуқуқбузарлик бўйича);
  • ҳуқуқбузарлик содир этилган манзил, сана ва вақт.

 

Фото ва видео материалларга ҳар қандай тарзда ўзгартиришлар киритиш тақиқланади.

 

Келиб тушган фото ва видео материаллар 15 иш куни мобайнида кўриб чиқилади ва ҳуқуқбузарнинг шахсини аниқлаш мақсадида Ички ишлар вазирлигига юборилади. ИИВ материалларни кўриб чиқади, ҳуқуқбузарнинг шахсини аниқлайди ва 10 иш куни мобайнида тегишлилиги бўйича Давлат экология қўмитаси ёки Маданий мерос агентлигига юборади.

 

Қуйидаги ҳуқуқбузарликлар акс эттирилган фото ва видео материалларни юборган шахсларга пул мукофоти миқдори:

  • дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш бўйича - БҲМнинг 1 баравари (270 минг сўм) миқдорида;
  • экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги бошқа ҳуқуқбузарлик бўйича - ҳуқуқбузардан ундирилган жарима миқдорининг 15%и миқдорида;
  • моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасида ҳуқуқбузарлик бўйича - БҲМнинг 1 баравари (270 минг сўм) миқдорида.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 08.04.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.