Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Экспорт қилувчи корхоналар учун солиқлар ставкаларининг камайтирилиши 2018 йилнинг 1 апрелидан бекор қилинади

06.01.2018


Бу Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ–3454-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган.

 

Эслатиб ўтамиз, ўзи ишлаб чиқарган товар (иш, хизмат)ларни эркин алмаштириладиган валютада экспорт қилувчи корхоналар экспорт улушига боғлиқ ҳолда фойда солиғи, мол-мулк солиғи ва ЯСТни камайтирилган ставкалар бўйича тўлайди.

 

Реализациянинг умумий ҳажмида экспорт улуши:

  • 15 дан 30%гача бўлганда – ушбу солиқлар бўйича белгиланган ставкалар 30%га камайтирилади;
  • 30  ва ундан ортиқ % бўлганда – солиқ ставкалари 50%га камайтирилади.

 

1.04.2018 йилдан бошлаб ушбу имтиёзлар бекор қилинади (29.12.2017 йилдаги ПҚ–3454-сон қарорнинг 31-банди) ва экспорт қилувчи юридик шахслар фойда солиғи, мол-мулк солиғи ва ЯСТни белгиланган ставкалар бўйича тўлашлари даркор бўлади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  



Музаффар Мирзағаниев.