Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак исправить 4 типичные ошибки с онлайн-ККТ в комиссионной торговле Когда могут оштрафовать при несвоевременном представлении налоговой отчетности Как предприятию оценить свою платежеспособность и финансовую устойчивость Как оформить дополнительный ЭСФ Как оформить дополнительный ЭСФ

Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими 2021 йил охирига буткул ташкил этилади

24.10.2018

Читать на русском языке

 

Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (ЭЭҲО ва НҚАТ) 2021 йилнинг 1 декабрига келиб бутун республикани қамраб олади. Президентнинг 23.10.2018 йилдаги «Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан мазкур тизимни ташкил қилиш бўйича келгусидаги чора-тадбирлар белгиланди.

 

Эслатиб ўтамиз, Президентининг 14.02.2012 йилдаги ПҚ-1705-сон ва 2.08.2012 йилдаги ПҚ-1795-сон қарорларига мувофиқ «Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш. Ўзбекистон Республикасининг Бухоро, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари 0,4 кВтли истеъмолчиларининг электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш тизими» лойиҳаси (кейинги ўринларда – АСКУЭ 1-фаза) Осиё тараққиёт банки иштирокида амалга оширилмоқда.

 

ЎзАда эълон қилинган Президентнинг 23.10.2018 йилдаги қарорига мувофиқ Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига (кейинги ўринларда – ЭЭҲО ва НҚАТ) 7 миллион истеъмолчиларни улаш, 2021 йил якунига қадар ЭЭҲО ва НҚАТ қамровини абонентлар умумий сонининг 100 фоизигача етказиш режалаштирилмоқда.

 

Республика минтақаларида (Бухоро, Жиззах ва Самарқанд вилоятларидан ташқари) келгусида АСКУЭнинг жорий қилиниши АСКУЭ 4-фаза лойиҳасини амалга ошириш учун назарда тутилган Осиё тараққиёт банкининг 300 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қарз маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.

 

Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг энг яхши таклифларини танлаб олган ҳолда, электр энергиясини ҳисоблаш қурилмалари ва қўшимча асбоб-ускуналарни сотиб олишни молиялаштиришнинг қўшимча манбаи этиб белгиланди. Ушбу мақсадлар учун жамғармадан ҳар йили 400 млрд сўм миқдорида солиққа тортилмайдиган маблағлар ажратилади.  

 

Республиканинг барча ҳудудларида ЭЭҲО ва НҚАТни жорий этиш учун зарур бўлган замонавий ҳисоблаш қурилмалари ва қўшимча асбоб-ускуналарни сотиб олиш учун халқаро танлов савдоларини ўтказиш юзасидан ҳужжатлар «CESI S.P.A/AF Mercados Energy Markets International S.A/Sharifa.com» (Италия/Испания/Ўзбекистон) консалтинг компанияларининг консорциуми томонидан ишлаб чиқилади.

 

Бундан ташқари, ЭЭҲО ва НҚАТ маълумотларини қайта ишлаш республика маркази ташкил этилади. Бу лойиҳа АСКУЭ 1-фаза лойиҳаси доирасидаги халқаро тендер натижаларига кўра аниқланган пудратчи билан тузилган қўшимча битим доирасида амалга оширилади. У мазкур лойиҳани амалга ошириш доирасида иқтисод қилинган Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.

 

Олег Гаевой.



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах