Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие льготы по НДФЛ доступны по ипотечным кредитам Как получить доступ к базам данных госорганов Как трактовать бонусы за привлечение клиентов Как не получить штраф за отсутствие цифровой маркировки Как рассчитать НДФЛ и ИНПС за сентябрь 2022 года

Ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатлари тўғрисида маълумот учун пул мукофоти берилади

19.04.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 14.04.2022 йилдаги «Давлат ер ва кадастр назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 183-сон қарори қабул қилинди.

 

Низомда белгиланишича, ер назорати ҳокимиятлар, Кадастр агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади. Кадастр назорати Кадастр агентлиги томонидан амалга оширилади.

 

Ер назорати қуйидаги асосларга кўра 10 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади:

  • ер мониторинги жараёнида ер тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилиши кузатилганда;
  • электрон тизим орқали ҳамда аэрокосмик суратларни солиштириш йўли билан ер тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилиши қайд этилганда;
  • ер тўғрисидаги қонунчилик бузилиши ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатларга мувофиқ;
  • ОАВ ёки ижтимоий тармоқларда ерга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинганда;
  • суд ва бошқа органлардан ерга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида далолат берувчи ахборот тушганда.

 

Давлат кадастр назорати кадастрларни юритишга масъул бўлган органлар томонидан Давлат кадастрлари ягона тизимига киритиш учун тегишли ахборот тақдим этиш ҳамда юридик ва жисмоний шахслар томонидан давлат кадастрларини юритишга оид қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилишини назорат қилишдан иборат.

 

Ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатлари тўғрисида маълумот берган шахслар БҲМнинг 10%и (27 минг сўм) миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

 

Бундан ташқари, қарор билан Давлат геодезия назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унда давлат геодезия назоратини Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан амалга ошириш тартиби назарда тутилади.

 

Давлат геодезия назоратининг асосий вазифалари геодезия ва картография фаолияти тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш, шунингдек геодезия ва картографияга оид ишларни, геодезия пунктларини рўйхатдан ўтказиш ҳамда ҳисобга олишни ташкил этиш ҳисобланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.04.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.