Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Фармацевтика маҳсулотлари учун хом ашё импортида ҚҚС бўйича имтиёзлар 1 апрелгача қайта кўриб чиқилади

16.02.2018


14.02.2018 йилдаги қарори билан Президент дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш учун хом ашёни импорт қилишда ҚҚС бўйича имтиёзларни қўллаш механизмини соддалаштиришга доир топшириқ берди.

 

Молия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда 1.04.2018 йилга қадар тасдиқланган рўйхат асосида имтиёзларни қўллаш тартибини бекор қилиш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқади.

 

Маълумот учун. Cолиқ кодекси 211-моддасининг 6-бандига мувофиқ 2 та рўйхат бўйича ишлаб чиқариш учун олиб кириладиган хом ашё импорт қилинишида ҚҚСдан озод этилган:

 

Бунинг ўрнига республикада ишлаб чиқариладиган, дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш учун олиб кириладиган хом ашё ва субстанцияларга ҚҚС бўйича имтиёзлар қўлланилмаслиги назарда тутилади.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2 ҳафта муддатда Молия вазирлигига дори воситалари ва тиббий буюмлар тайёрлаш учун республикада ишлаб чиқариладиган хом ашё ва субстанциялар рўйхатини тақдим этади.

 

Эслатиб ўтамиз, ҚҚС бўйича имтиёзларни қўллашнинг шунга ўхшаш тартиби Президентнинг 23.01.2018 й. ПҚ–3489-сон қарори билан «in bulk» маҳсулотининг импортида ҳам белгиланган.  

 

Батафсил – бу ерда.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида яқинда танишиш мумкин.

 

Самир Латипов.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах