Вазирлар Маҳкамасининг 26.06.2026 йилдаги "Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ва аҳоли ҳаёт маромини таъминлаш учун молиявий ва моддий ресурслар захираларини шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни тиклаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги 330-сон қарори қабул қилинди.
Ҳужжат қуйидаги тартибларни назарда тутади:
• моддий ресурслар захираларини сақлаш, фойдаланиш ва янгилаш;
• молиявий ва моддий ресурслар захираларини шакллантиришни молиялаштириш;
• моддий ва молиявий ресурслардан фойдаланишни ҳисобга олиш ва назорат қилиш.
Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун захираларни шакллантирадиган органлар рўйхати, шунингдек махсус захираларни ўз ичига олган моддий ресурслар захиралари номенклатурасининг тахминий рўйхати келтирилган:
• озиқ-овқат, кийим-кечак;
• дори-дармонлар, тиббий ускуналар;
• қурилиш материаллари;
• нефть маҳсулотлари;
• умумий ва индивидуал ҳимоя воситалари;
• шунингдек, кутилмаган харажатларни қоплаш учун ажратилган маблағлар.
Маҳаллий (шаҳар ва туман) ҳокимликлари ва муассасалари (ташкилотлари) рўйхатлари тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг қарорларига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.06.2026 йилдан кучга кирди.
Лола Абдуазимова





