Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

«Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида»ги Қонун кучга кирди

12.03.2019

Читать на русском языке

Ҳужжат мазкур тиббиёт йўналиши, унинг амалиётига илғор усулларни, шу жумладан бепуштликни даволаш усулини жорий этишнинг ҳуқуқий асосларини яратади (11.03.2019 йилдаги ЎРҚ–528-сон Қонун).

 

Қонунга мувофиқ, фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш:

  • фуқароларнинг репродуктив саломатлиги тўғрисида ишончли ва тўлиқ ахборот олишни;
  • ҳомиладорликни сақлаб юришни ва боланинг асоратларсиз ҳамда нуқсонларсиз туғилишини таъминлайдиган, ҳомиладорлик, туғиш ва туғишдан кейинги даврдаги тадбирлар, муолажалар ҳамда хизматларни;
  • репродуктив тизим, шунингдек жинсий йўл билан ўтадиган касалликларнинг олдини олишни ва уларни даволашни;
  • эҳтимолдаги асоратларнинг ва репродуктив тизим функциялари бузилиши оқибатларининг олдини олишга кўмаклашган ҳолда ҳомиладорликни хавфсиз равишда сунъий тўхтатишни;
  • контрацепция усуллари ва улардан фойдаланиш тўғрисида ахборот олишни назарда тутади.

 

Белгиланишича, фуқаролар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • хавфсиз ва самарали репродуктив технологиялардан фойдаланган ҳолда ўз фарзандларининг туғилиши хусусида мустақил равишда қарорлар қабул қилиш;
  • ўзининг репродуктив саломатлиги тўғрисида ишончли ва тўлиқ ахборот олиш;
  • туғилишни тартибга солишнинг хавфсиз усулларидан ва контрацепциядан фойдаланиш;
  • тиббий-профилактика хизматларидан фойдаланиш ва соғлиққа хавф солувчи воситалардан, шу жумладан илмий тажрибалар қўлланилишидан ҳимояланиш;
  • ўз репродуктив ҳуқуқларини амалга ошириш чоғида тиббий-ижтимоий, шунингдек психологик ёрдам ва ахборот олиш;
  • ёрдамчи репродуктив технологиялардан фойдаланиш.

 

Қонунда принциплар, давлат сиёсатининг йўналишлари, фуқароларнинг репродуктив ҳуқуқларини амалга оширишдаги давлат кафолатлари белгиланган.

 

Шунингдек фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш бўйича профилактика чора-тадбирлари, контрацепциядан фойдаланиш, ҳомиладорликни сунъий равишда тўхтатиш масалалари қайд этилган. Қонуннинг 15-моддаси ёрдамчи репродуктив технологиялардан фойдаланиш масалаларига бағишланган. Унда айтилишича, улар уруғлантиришнинг айрим ёки барча босқичлари аёлнинг организмидан ташқарида амалга ошириладиган ҳомиладорликка эришишга қаратилган тиббий технологиялар, даволаш усуллари ва муолажаларидан иборатдир. Ушбу технологиялардан фойдаланиш тартиби Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.

 

Белгиланишича, ёрдамчи репродуктив технологиялар қўлланилганда репродуктив саломатликни сақлаш соҳасидаги барча хизматлар шифокорлик сирини сақлаган ҳолда кўрсатилади ва ахборот махфий бўлади.

 

Қонун «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 12.03.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Гаевой.



 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах