Вазирлар Маҳкамасининг 09.09.2024 йилдаги «Давлат хизматларини электрон шаклда кўрсатиш қамрови янада кенгайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 553-сон қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан Сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини давлат томонидан молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга Қонунга киритилган тегишли ўзгартиришлардан келиб чиқувчи ўзгартиришлар киритилди.
Шунингдек, қуйидаги низомлар янги таҳрирда қабул қилинди:
- Ҳакамлик судлари ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги;
- Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларни ҳисоб рўйхатига олиш тартиби тўғрисидаги;
- Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги.
Ўзгартиришлар меъёрларни қонунчиликдаги сўнгги ўзгартиришларга мувофиқлаштиришга қаратилган.
Шунингдек, юқорида кўрсатилган давлат хизматлари ҳамда ННТларнинг чет эл фуқаролари бўлган ходимларини ва уларнинг оила аъзоларини аккредитация қилиш фақатгина ДХМ ва ЯИДХП орқали амалга оширилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.09.2024 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев