Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как воскресенье в отпуске влияет на размер отпускных Как заполнять отчетность по НДФЛ и социальному налогу в проактивном порядке Пример заполнения отчетности по НДФЛ и социальному налогу в проактивном порядке

Ҳайвонларнинг қайси юқумли касалликларида карантин жорий этилади

24.04.2026

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 20.04.2026 йилдаги 190-сон қарори билан Ўзбекистон Республикасида ҳайвонларнинг  рўйхати белгиланган юқумли касалликлари пайдо бўлганда чекловчи тадбирлар (карантин)ни амалга ошириш қоидалари тасдиқланди.

 

Ҳужжат қуйидагиларни назарда тутади:

  • юқумли касалликлар қўзғатувчиларининг биологик ва диффузион хусусиятлари ҳамда бошқа хавф даражалари асосида чеклов чоралари (карантин) жорий этиладиган ҳудудларни аниқлаш;
  • карантин жорий этилган ва хавф остида бўлган ҳудудларда ветеринария, ветеринария-санитария тадбирларини ўтказиш;
  • профилактик карантин тадбирларини чегара пунктларида махсус ташкил этилган муассасаларда, бундай муассасалар мавжуд бўлмаганда эса чорвадорлар фермаларида изоляцияланган шароитда ўтказиш.

 

Қоидалар, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳайвонларнинг барча турларини сақлаш ва келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулотларни қайта ишлаш билан шуғулланувчи жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан қўлланилади.

 

Бунда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ваколатли орган ҳисобланади.

 

Шунингдек, Чекловчи чоралар (карантин) қўлланиладиган ҳайвонларнинг юқумли касалликлари рўйхати тасдиқланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.04.2026 йилдан кучга кирди.

Лола Абдуазимова