Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия возникают, если транспортные услуги оказал поставщик из Китая Как определить расходы по контролируемой задолженности Если налоговики предлагают внести изменения в строку «себестоимость» отчета по налогу на прибыль Как учитывать дебиторскую задолженность – Buxgalter Pro

Хоразм вилоятида лойиҳаларни амалга ошириш учун 100 млн АҚШ доллари ажратилади

04.03.2024

Читать на русском языке

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.02.2024 йилдаги ПҚ-89-сонли “Хоразм вилоятида тадбиркорларга қулай шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатга асосан, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБга беш йил муддатга 14 фоиз ставкада 100 миллион АҚШ доллари эквивалентида кредит ресурсларини ажратади.

 

Президентнинг 15.11.2023 йилдаги ПҚ-366 Қарорида белгиланганидек, давлат дастурлари доирасида ажратилаётган кредитлардан самарали фойдаланиш, уларнинг ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш мақсадида 2024 йил 1 июлдан бошлаб кредит ажратишнинг барча босқичлари (аризани кўриб чиқиш, қарор қабул қилиш, кафиллик бериш ва кредит ажратиш) рақамлаштирилган ҳолда электрон платформаларда амалга оширилади.

 

Узоқ муддатли кредитлар тадбиркорларга қуйидаги мақсадлар учун ажратилади:

● Хоразм вилоятида ҳар бир маҳалланинг саноат, хизматлар, савдо ва умумий овқатланиш, туризм, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, ҳунармандчилик, касаначилик, заргарлик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш йўналишларидаги ихтисослашувидан келиб чиқиб, камида 10 та лойиҳаларни амалга ошириш учун;

● Хива ва Урганч шаҳарлари, Ҳазорасп, Хива, Шовот, Боғот ва Урганч туманларида замонавий савдо марказлари ва бозорлар ҳамда уларга туташ ҳудудларда ишлаб чиқариш бинолари (ангар ва цехлар)ни қуриш, туристик ва гастрономик кўчаларни ривожлантириш мақсадида тадбиркорларга узоқ муддатли кредит, ижара ва лизингга бериш учун.

 

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда Хоразм вилоятидаги   амалга ошириладиган лойиҳалар дастурини ишлаб чиқиш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.02.2024 йилдан кучга кирди.  

 

Лола Абдуазимова