Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
1Uz поможет бухгалтерам перейти на «удаленку» - читать на buxgalter.uzЧто нужно сделать бухгалтеру в апреле – читать на buxgalter.uzКак выжить работодателю в условиях пандемии – читать на buxgalter.uz Как перевести работника на дистанционную работу – читать на buxgalter.uzЧто применить: льготу по инвестициям или инвестиционный вычет? - читать на buxgalter.uzКак выполнить договорные обязательства в период карантина – читать на buxgalter.uz Как организовать удаленную работу бухгалтерии в 1С – читать на buxgalter.uzКак перевести работников на неполное рабочее время – читать на buxgalter.uzМожно ли отправить в неоплачиваемый отпуск без согласия – читать на buxgalter.uzПамятка для работающих в офисах – читать на buxgalter.uz

Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар олиб келадиган мол-мулкка сертификат 4 кунда расмийлаштирилади

23.07.2018

Читать на русском языке

 

Вазирлар Маҳкамасининг 18.07.2018 йилдаги 549-сон қарори билан Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга тузатишлар киритилди.

 


Таҳририятдан: ушбу ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан бирга «ЎзР қонунчилиги» АҚТда жамланган. Намойиш версиясини бу ерда юклаб олинг (32,1 МБ).


 

Эслатиб ўтамиз, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар божхона ҳудудига олиб келадиган мол-мулк улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб 2 йил давомида божхона божини тўлашдан озод қилинади, агар:

  • мазкур корхоналар устав фондидаги хорижий инвестициялар улуши камида 33%ни ташкил этса;
  • мол-мулк хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун божхона ҳудудига олиб келинса.

 

Имтиёзни қўллаш учун ушбу мол-мулкни эркин муомалага чиқариш режимида божхона расмийлаштирувидан ўтказиш пайтида «Ўзбекэкспертиза» АЖ томонидан берилган махсус сертификатга эга бўлиш зарур.

 

Юқорида кўрсатилган сертификатни расмийлаштириш жараёни жадаллаштирилди ва соддалаштирилди.

 

Биринчидан, сертификат олиш учун аризани энди электрон тарзда (шаклига қаранг) тақдим этиш мумкин. Шуниси эътиборга лойиқки, аризага раҳбарнинг ёхуд ишлаб чиқариш учун масъул шахснинг имзоси ва ариза берувчининг муҳри билан тасдиқланган ҳужжатлар пакетини илова қилиш лозим. Бироқ ушбу ҳужжатларни электрон форматда ҳам тақдим этиш имконияти ҳақида ҳеч нима дейилмаган.

 

Энди сертификатнинг ўзи ҳам экспертизадан ўтказилиб, «Ягона дарча» бирхиллаштирилган божхона ахборот тизимига киритилгандан кейин электрон шаклда расмийлаштирилади. Бироқ ариза берувчи ҳужжатнинг қоғоз шаклини талаб қилса, унга нусхаси қоғозга чиқариб берилади. 

 

Ариза берувчининг олдин берилган сертификатга ўзгартириш (ш.ж. амал қилиш муддатини узайтириш) ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги асосланган мурожаати, шунингдек ўзгартириш ва қўшимчаларнинг ўзи ҳам электрон шаклда бўлади.

 

Иккинчидан, сертификат олиш учун берилган ариза 4 иш куни (илгари – 5 иш куни) мобайнида кўриб чиқилади, қўшимча маълумотлар олиш зарур бўлса, муддат 6 иш кунигача (илгари – 10 иш кунигача) узайтирилади.

 

Олдин берилган сертификатга ўзгартириш ва қўшимчаларни расмийлаштириш муддати 5 иш кунидан 4 иш кунигача қисқартирилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.07.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_