Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Что нужно знать хозсубъектам о новом порядке размещения предупредительных надписей об алкоголе и табаке Уплачивать ли налоги, если смонтировали импортное оборудование своими силами Неочевидные причины, по которым предприятие может не получить право применять упрощенный НДС 6%

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш кўлами кенгайди

03.06.2026

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 12.05.2026 йилдаги 239-сон қарори билан "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомга (31.03.2022 йил 145-сон ВМҚ билан тасдиқланган) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Хусусан, бошқа ижтимоий ёрдам турларига қўшимча равишда қуйидагилар жорий қилинди: 

 

 • Хотин-қизларнинг руҳий ҳолатини яхшилаш тарзидаги ижтимоий ёрдамни кўрсатиш паспорти.

 

Ёрдам миқдори (4-тоифага киритилган хотин-қизларга):

  • 10-30 нафар хотин-қизлар гуруҳига 7 кунлик сеанс учун – вилоят марказлари, Нукус ва Тошкент шаҳрида БҲМнинг 5 бараваригача, туман (шаҳар)ларда БҲМнинг 3 бараваригача.
  • Ёрдам бир йилда бир марта кўрсатилади.
  • Ёрдам олиш учун ҳужжатлар талаб этилмайди;

 

 • Хотин-қизларга ҳуқуқий маслаҳатлар ва ёрдам бериш тарзидаги ижтимоий ёрдамни кўрсатиш паспорти.

 

Ёрдам миқдори (5-тоифага киритилган хотин-қизларга):

– 10-30 нафар хотин-қизлар гуруҳига ҳуқуқий саводхонликни ошириш, тегишли ҳуқуқий муаммолари бўйича тушунтириш бериш юзасидан бир марталик семинар учун – вилоят марказлари, Нукус ва Тошкент шаҳрида БҲМнинг 1 бараваригача, туман (шаҳар)ларда БҲМнинг 50 фоизигача;

– туғилганлик ҳақида гувоҳнома ёки ID-карта (биометрик паспорт)ни олиш учун – давлат божи тўлиқ миқдорида;

–судга даъво аризаси киритиш учун – давлат божи тўлиқ миқдорида.

 

Ёрдам бир марта кўрсатилади.

 

Ёрдам олиш учун, тегишлича, қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:

  • малакали ҳуқуқшунос ёки адвокат билан туман (шаҳар) ҳокимлиги ўртасида тузилган шартнома;
  • "маҳалла еттилиги" тавсияномаси ва туғилганлик ҳақида гувоҳнома ёки ID-карта (биометрик паспорт) олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар;
  • "маҳалла еттилиги" тавсияномаси ва billing.sud.uz платформасидан инвойс реквизитлари.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.05.2026 йилдан кучга кирди.

 

Сардор Жумашов