Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Почему налоговики заинтересовались машинами руководителей – читать на buxgalter.uzНа что обратить внимание в отчете по налогу с оборота за II квартал – читать на buxgalter.uzУчитываем долгосрочные контракты в Расчете налога на прибыль – читать на buxgalter.uzЧто ГНУ отвечает на вопросы по пересдаче отчетности и ЭСФ – читать на buxgalter.uzНужно ли компенсировать неиспользованный отпуск иностранному специалисту – читать на buxgalter.uzГНК разъяснил позицию «камеральщиков» при пересдаче отчетов – читать на buxgalter.uzПересдача отчетов: что означает ошибка №45 – читать на buxgalter.uzКак отчитаться, если совокупный доход во II квартале превысил 1 млрд сум. – читать на buxgalter.uzПротиворечивый НДС при реализации импортного товара – читать на buxgalter.uz

Инвойс асосида исталган суммадаги мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинади

25.02.2019

Читать на русском языке


Етказиб бериш суммаси экспорт божхона декларациясини расмийлаштириш кунида 20 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаслиги шартига риоя қилган ҳолда контракт тузмасдан инвойс асосида мева-сабзавот маҳсулотларининг экспортини амалга ошириш бўйича чеклов бекор қилинди (22.02.2019 йилдаги ПФ–5668-сон Фармон).

 

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 15 ноябрдан хўжалик юритувчи субъектларга экспорт контракти (шартномаси) тузмасдан инвойс асосида мева-сабзавот маҳсулотларининг экспортини амалга оширишга рухсат берилган (6.11.2017 йилдаги ПҚ–3377-сон қарорнинг 1-банди). Бунда қуйидаги 3 та шарт қўйилган:

  • етказиб бериш суммаси экспорт божхона декларациясини расмийлаштириш кунида 20 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаслиги шарт;
  • Ўзбекистоннинг ваколатли тижорат банкларидаги ҳисобварақларга норезидентлардан хорижий валютада, ш.ж. банк ўтказмалари, халқаро банк карталари орқали тўловлар, шунингдек, тижорат банкларининг айирбошлаш шохобчаларида сотиб олинган миллий валютадаги нақд пул маблағларини киритиш шаклида 100 фоизлик олдиндан тўлов олиш талаб этилади;
  • Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига экспортга етказиб бериш ҳақидаги маълумотларни киритиш зарур.

 

23.02.2019 йилдан битим суммаси бўйича чеклов олиб ташланди. Қолган иккита шарт ўз кучида қолди.

 

Шуни қайд этиб ўтамизки, юридик шахсларга мева-сабзавот маҳсулотларини олдиндан тўлов, очилган аккредитив, расмийлаштирилган банк кафолати, экспорт контрактини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш бўйича полис мавжуд бўлмасдан экспорт қилишга ҳам рухсат берилди. Бироқ якка тартибдаги тадбиркорлар экспорт қилишнинг бундай тартибидан фойдалана олмайдилар, мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилганда эса валюта тушумидан ягона солиқ тўловини тўлайдилар. Батафсил – бу ерда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.02.2019 йилдан кучга кирди.

 

Самир Латипов.