Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОбязательно ли принимать нового сотрудника для получения очередной преференции В каких случаях налоговые органы вправе провести повторный налоговый аудит Что изменится в Узбекистане в мае 2024 года

“Женерал Моторс Ўзбекистон” АЖнинг барча енгил автомобиль моделлари – сўмга сотилади

30.05.2017

 

Президентнинг 26.05.2017 йилдаги “Женерал Моторс Ўзбекистон” АЖ ишлаб чиқараётган маҳсулотларга нархлар шаклланишини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди.

 

2017 йилнинг 1 июнидан бошлаб “Женерал Моторс Ўзбекистон” АЖнинг барча енгил автомобиль моделларини ички бозорда миллий валюта – сўмга сотиш амалга оширилади.

 

2017 йилнинг 1 июнигача тузилган шартномалар бўйича “Ўзавтосаноат” АК енгил автомобиллар етказиб бериш ва тўловларни қабул қилиш, шартномаларда назарда тутилган қатъий шартлар ва белгиланган муддатларда тўловларни халқаро пластик карточкалари орқали амалга оширишни таъминлайди.

 

Бундан ташқари компанияга:

  • ташқи бозорларни ва экспорт қилинаётган маҳсулотлар турларини янада диверсификациялаш, ташқи бозорлардаги ўрнимизни мустаҳкамлаш ҳисобига экспорт ҳажмини кўпайтиришни;
  • янги рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга қаратилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига маҳсулотлар ишлаб чиқаришни оширишни;
  • бутловчи қисм ва узеллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш, автомобилсозликни ривожлантириш учун зарур бўлган асосий хомашё ва материалларни ўзлаштириш ва ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича тармоқлараро кооперацияни кенгайтириш ҳисобига импортнинг улушини камайтириш ва маҳсулотлар таннархини пасайтиришни таъминлаш топширилди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Самир Латипов.