Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:ИНСТРУКЦИЯ: как отражать код цифровой маркировки в ЭСФ и чеках онлайн-ККТ Инструкция: как оформлять ЭСФ при импорте услуг через комиссионера 82 товарных позиции освобождены от импортной таможенной пошлины Как определить цену сделки

"Jurabek Laboratories" МЧЖ ҚК томонидан ишлаб чиқариладиган вакциналарни давлат рўйхатидан ўтказишга рухсат берилди

23.08.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 20.08.2021 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 532-сон қарори қабул қилинди.

 

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлигини таъминлаш, дори воситалари ва тиббий буюмлар таъминотида узлуксизликни таъминлаш, тиббиёт ва бошқа ходимлар меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида:

а)"Jurabek Laboratories" МЧЖ ҚК томонидан:

  • Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co., Ltd" (ХХР) компанияси билан:

- "ZF-UZ-VAC 2001" (Recombinant Novel Coronavirus Vaccine (CHO Cell) вакцинасини) Ўзбекистонда ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришилган ва дастлабки босқичда "ZF-UZ-VAC 2001" вакцинаси субстанциясини етказиб бериш белгиланган;

  • "Вакцина человека" МЧЖ (Россия Федерацияси) билан:

- "Гам-КОВИД-Вак" ва Гам-КОВИД-Вак-Лио (комбинирланган вектор вакцинаси) вакциналарини Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришилган ҳамда дастлабки босқичда "Спутник V" вакцинаси субтанциясини етказиб бериш белгиланган;

б) "ZF-UZ-VAC 2001" вакцинаси ХХР ва Ўзбекистонда ҳамда "Спутник V" вакцинаси РФ ва бошқа мамлакатларда давлат рўйхатидан ўтказилган.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг таклифига биноан "Jurabek Laboratories" МЧЖ ҚК томонидан ишлаб чиқариладиган "ZF-UZ-VAC 2001" ҳамда "Спутник V" вакциналарини давлат рўйхатидан ўтказиш, истисно тариқасида, тақдим этилган ҳужжат ҳамда сертификатлар асосида амалга оширилади.

 

Бунда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг "Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази" ДУКга "Jurabek Laboratories" МЧЖ ҚК томонидан ишлаб чиқариладиган тегишли вакциналарнинг лаборатория синовлари ва рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларининг экспертизасини беш иш кунида амалга оширилиши таъминланиши топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.08.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.