Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Почему налоговики заинтересовались машинами руководителей – читать на buxgalter.uzНа что обратить внимание в отчете по налогу с оборота за II квартал – читать на buxgalter.uzУчитываем долгосрочные контракты в Расчете налога на прибыль – читать на buxgalter.uzЧто ГНУ отвечает на вопросы по пересдаче отчетности и ЭСФ – читать на buxgalter.uzНужно ли компенсировать неиспользованный отпуск иностранному специалисту – читать на buxgalter.uzГНК разъяснил позицию «камеральщиков» при пересдаче отчетов – читать на buxgalter.uzПересдача отчетов: что означает ошибка №45 – читать на buxgalter.uzКак отчитаться, если совокупный доход во II квартале превысил 1 млрд сум. – читать на buxgalter.uzПротиворечивый НДС при реализации импортного товара – читать на buxgalter.uz

Китоб савдоси билан шуғулланадиган корхоналар 2020 йил 1 январгача ЯСТдан озод этилди

14.09.2017


Президентнинг 13.09.2017 йилдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори имзоланди. Ҳужжат ЎзАда жойлаштирилган.

 

Қабул қилинган ҳужжат китоб маҳсулотларини чоп этиш ва китоб мутолаасини ривожлантириш бўйича аниқ чора-тадбирларни кўзда тутади.

 

Инчунун, юридик шахс мақомига эга тадбиркорлик субъектларига ҳар бир шаҳар ва туманда, қишлоқ ва овулда китоб савдосига ихтисослашган дўконларни ташкил этиш мақсадида давлат мулки объектлари текин фойдаланиш учун берилади.

 

Бундан ташқари, савдо айланмасида китоб сотиш улушининг ҳажми 70%дан кўп бўлган юридик шахслар - тадбиркорлик субъектлари 2020 йил 1 январга қадар ягона солиқ тўловини тўлашдан озод этилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.     

 

Самир Латипов.