Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Кўчмас мулкни нотариал тасдиқлашга 1 соат 50 дақиқагача талаб этилади, юридик шахслар таъсис ҳужжатларини тақдим этмайдилар

19.09.2018

Читать на русском языке

 

Вазирлар Маҳкамаси нотариал ҳаракатларни амалга оширишда зарур маълумотларни (маълумотномаларни) олиш учун нотариал идораларнинг бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги бўйича 6 та маъмурий регламентни тасдиқлади (14.09.2018 йилдаги 733-сон ВМҚ).

 

6 та регламентдан 4 таси кўчмас мулкни расмийлаштиришга, 2 таси эса юридик ва жисмоний шахслар тўғрисида маълумотлар олишга тааллуқли.

 

Эслатиб ўтамиз, Адлия вазирлиги янгиликларни ўзининг Telegram мессенжерида қисман ёритган (шарҳга қаранг). Қуйида регламентларнинг мазмуни ҳақида батафсилроқ маълумотлар тақдим этилган.

 

Нотариал ҳаракат тури

Нотариус оладиган ҳужжат номи

Жисмоний ва юридик шахслар нотариал идорага мурожаат қилган пайтдан бошлаб сўровнома юбориш муддати

Сўровнома кимга юборилади

Сўровнома шакли

Жавобларни олиш муддатлари

Жавоб олингандан кейин нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун муддат

Турар жой олди-сотди шартномаларини нотариал тасдиқлаш

Турар жойда доимий пропискада бўлган шахслар ҳақида маълумотнома

20 дақиқа

Турар жой жойлашган ҳудуддаги ички ишлар органига

1. Курьер орқали;

 

2. Идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик тизими орқали электрон шаклда

1. Сўровнома курьер орқали олинганда 1 соат;

 

2. Сўровнома электрон ўзаро ҳамкорлик орқали олинганда - реал вақт режимида

30 дақиқа

Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномаларини нотариал тасдиқлаш

 

Коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотлар

20 дақиқа

Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари, газ, иссиқлик таъминоти, сув таъминоти идоралари ҳамда оқова сувларни чиқариш хизматлари

1. Курьер орқали;

 

2. Идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик тизими орқали электрон шаклда

1. Сўровнома курьер орқали олинганда 1 соат;

 

2. Сўровнома электрон ўзаро ҳамкорлик орқали олинганда - реал вақт режимида

30 дақиқа

Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномаларини нотариал тасдиқлаш

Бино ва иншоотларнинг тегишлилиги ва таркиби, кадастр рақами ва умумий (яшаш) майдони ҳажми, кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ ва хатлов мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумот

15 дақиқа

Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туманлардаги (шаҳарлардаги) филиалларига

1. Курьер орқали;

 

2. Идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик тизими орқали электрон шаклда

1. Сўровнома курьер орқали олинганда 1 соат;

 

2. Сўровнома электрон ўзаро ҳамкорлик орқали олинганда - реал вақт режимида

30 дақиқа

Хусусийлаштирилган турар жойни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлаш

хусусийлаштиришга розилик берган шахслар ҳақидаги маълумот

15 дақиқа

Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий органлари, Тошкент шаҳрида – “Тошкент шаҳрида уй-жойга давлат ордерлари ва маълумотлар бериш маркази” ДУКга

1. Курьер орқали;

 

2. Идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик тизими орқали электрон шаклда

1. Сўровнома курьер орқали олинганда 1 соат;

 

2. Сўровнома электрон ўзаро ҳамкорлик орқали олинганда - реал вақт режимида

30 дақиқа

Жисмоний шахслар иштирокида амалга ошириладиган ҳар қандай нотариал ҳаракатлар

Жисмоний шахснинг биометрик ва паспорт маълумотлари

Нотариал ҳаракат амалга оширилганда

Ички ишлар органлари ва Давлат персоналлаштириш марказига

Идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик тизими орқали электрон шаклда

Реал вақт режимида

Нотариал ҳаракатнинг турига қараб 15-30 дақиқа ичида

Юридик шахслар иштирокида амалга ошириладиган ҳар қандай нотариал ҳаракатлар

Юридик шахслар тўғрисида маълумотлар (юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси, таъсис ҳужжатлари, уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан, СТИР

15 дақиқа

Юридик шахс давлат рўйхатидан ўтган ҳудуддаги давлат хизматлари марказига

1. Курьер орқали;

 

2. Идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик тизими орқали электрон шаклда

1. Сўровнома курьер орқали олинганда 1 соат;

 

2. Сўровнома электрон ўзаро ҳамкорлик орқали олинганда - реал вақт режимида

Нотариал ҳаракатнинг турига қараб 15-30 дақиқа ичида

 

Маълумот учун: Мамлакатимиз минтақаларида нотариал идораларнинг коммунал хизматлар билан электрон ўзаро ҳамкорлигини 2019 йил 1 сентябрдан йўлга қўйиш режалаштирилган. Батафсил – бу ерда.


Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.09.2018 йилдан кучга кирди.

 

Самир Латипов.

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_