Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие льготы по НДФЛ доступны по ипотечным кредитам Как получить доступ к базам данных госорганов Как трактовать бонусы за привлечение клиентов Как не получить штраф за отсутствие цифровой маркировки Как рассчитать НДФЛ и ИНПС за сентябрь 2022 года

Маҳаллаларда юридик шахс мақомига эга саноат, ҳунармандчилик, касаначилик ва чорвачилик микромарказлари ташкил этилади

29.07.2022

Читать на русском языке

Президентнинг 25.07.2022 йилдаги «Маҳаллаларда саноат, ҳунармандчилик, касаначилик ва чорвачилик микромарказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-331-сон қарори қабул қилинди.

 

Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида 421 та маҳаллада юридик шахс мақомига эга микромарказлар ташкил этилади. Микромарказларни ташкил қилиш учун давлат мулки объектлари ва ер участкалари қуйидаги шартлар асосида тадбиркорларга 5 йил муддатга ижарага берилади:

  • ўз маблағлари ҳисобидан объектни реконструкция қилиш ёки капитал таъмирлаш ёхуд ер участкасида бино-иншоотларни қуриш;
  • ташкил этилган микромарказда саноат, ҳунармандчилик, касаначилик фаолият йўналишлари бўйича камида 10 та ёки чорвачилик йўналиши бўйича камида 3 та иш ўрнини яратиш ва таъминлаб бориш.

 

Микромарказлар фойдаланишга топширилган кундан бошлаб 3 йил муддатга ташкил этилган микромарказлар объектлари ва улар жойлашган ер участкалари бўйича юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва мол-мулк солиғи учун солиқ ставкаси 50% миқдорида қўлланилади.

 

Белгиланишича:

  • микромарказлар маҳаллалар ёки маҳаллаларнинг туташ ҳудудларида бўш турган давлат мулки объектлари негизида ёки қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер майдонида ташкил қилинади;
  • ҳар бир микромарказ майдони давлат мулки объектининг 150 кв.м дан ёки ер участкасининг 0,1 гектардан ошмаслиги лозим. Бунда давлат мулки объекти ёки ер участкаси майдони белгиланган миқдордан ошганда, бир ҳудудда бир нечта микромарказлардан иборат микромарказлар комплекси ташкил қилиниши мумкин;
  • микромарказлар заруратга қараб ҳар бир маҳалла учун алоҳида ёки бир нечта маҳаллалар учун аҳолига қулай бўлган жойларда ташкил қилинади;
  • микромарказларни ташкил қилиш давлат мулки объектлари ва ер участкаларини белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион орқали тадбиркорларга ижара ҳуқуқи асосида бериш йўли билан амалга оширилади.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • Маҳаллаларда саноат, ҳунармандчилик, касаначилик ва чорвачилик йўналишларида ташкил этиладиган микромарказларнинг манзилли рўйхати;
  • Маҳаллаларда саноат, ҳунармандчилик, касаначилик ва чорвачилик йўналишларидаги микромарказларни истиқболда ташкил этиш режа-графиги.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.07.2022 йилдан кучга кирди.

  

Лола Абдуазимова.