Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzВозникает ли НДС при покупке права аренды свободного земельного участка Как подружиться с «ДаврОном» и получать от него поддержку Как сформировать прочие операционные расходы Как облагать НДФЛ прочие доходы физических лиц

Марказий банк Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритди

10.07.2024

Читать на русском языке

Марказий банк бошқарувининг “Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди (04.07.2024 й. АВдаги рўйхат рақами 3431-1).


Халқаро молия институтлари, чет эл тўлов тизими операторлари, тўлов ташкилотлари ва бошқа кредит ташкилотлари ҳисобланмайдиган норезидент юридик шахслар ҳамда норезидент жисмоний шахсларнинг тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилоти устав фондидаги (устав капиталидаги) жами улуши 50%дан ошмаслиги керак.

 

Бошқа кредит ташкилотлари деганда қуйидагилар тушунилади:

  • молиявий фаолият турларини амалга оширувчи компанияларни бошқариш мақсадида ташкил этилган холдинг компанияси (бошқарув компанияси);
  • ваколатли давлат органининг лицензияси (рухсатномаси) асосида молиявий фаолият турларидан бирини амалга оширувчи ва жойлашган давлатида консолидациялашган назорат мавжуд бўлган юридик шахслар. 

 

Низомда молиявий фаолият турлари белгиланмоқда:

  • банк фаолияти;
  • микромолиялаштириш фаолияти;
  • суғурта фаолияти;
  • лизинг фаолияти
  • ипотекани қайта молиялаштириш фаолияти. 

 

Халқаро молия институтлари, чет эл тўлов тизими операторлари, тўлов ташкилотлари ва бошқа кредит ташкилотлари ҳисобланувчи норезидент юридик шахслар тўлов тизими оператори ёки тўлов ташкилотининг 50%дан ортиқ улушига эга бўлиши  учун ушбу ташкилотларнинг устав фонди (устав капитали) 20 млн евро эквивалентидан кам бўлмаслиги керак. Илгари устав капитали миқдори бўйича бундай талаб улушнинг миқдоридан қатъи назар ўрнатилган эди. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.07.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев

 


kadrovik.uz

Курс валют

2024-07-16
  • USD:12607.62 (+0.00) сум
  • EUR:13758.70 (+0.00) сум
  • RUB:144.40 (+0.00) сум