Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Мигрантларни қўллаб-қувватлаш департаментининг функциялари кенгайтирилди

16.01.2020

Читать на русском языке

Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг халқаро иқтисодий ҳамкорлигини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди (10.01.2020 йилдаги ПФ-5903-сон).

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 20.08.2019 йилдаги ПФ-5785-сон Фармони билан хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари ишлаб чиқилган. Ҳужжат билан Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича Республика комиссияси ва Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш департаменти ташкил этилган. Департамент вазифалари жумласига мигрантлар муаммоларини аниқлаш, уларни ҳал этишга оид муайян таклифларни ишлаб чиқиш киритилган. Департамент делегацияси мигрантларнинг меҳнат ва маиший шароитлари билан танишиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида мамлакатларга ташриф буюради (батафсил бу ерда).

 

Қабул қилинган ҳужжат билан ушбу орган Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти этиб қайта ташкил этилди.

 

Департамент зиммасига қўшимча бир қатор вазифалар юкланди Хусусан, у миллий иқтисодиётнинг муҳим вазифаларини ҳал этиш ҳамда уни барқарор ривожлантиришга қаратилган интеграциялашув имкониятларини кенгайтириш ишларини мувофиқлаштиради. 

 

Фармонга мувофиқ бир қатор вазирлик ва идораларнинг марказий аппарати тузилмасида ходимлар умумий чекланган сони доирасида Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг жаҳон иқтисодий тизимига интеграциялашуви масалалари билан шуғулланувчи таркибий бўлинмалар ташкил этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.01.2020 йилдан кучга кирди.