Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Мутахассислиги бўйича камида 5 йиллик иш стажига эга бўлган аёллар тавсиянома билан олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилинади

20.06.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 09.06.2022 йилдаги «Мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизларни давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини тасдиқлаш ҳақида»ги 322-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизларни давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. У қуйидаги тартибларни белгилайди:

  • давлат органлари ва ташкилотларда мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажи мавжуд, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизларни давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриатига базавий тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш бўйича қабул параметрларини белгилаш тартиби;
  • хотин-қизларга Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси томонидан 3 йил муддат давомида амал қиладиган тавсиянома бериш;
  • тавсияномага эга бўлган хотин-қизларни олий таълим муассасаларига кириш учун танловлар натижасига кўра қабул параметрлари доирасида ўқишга қабул қилиш тартиби.

 

Тавсиянома олиш учун талабгор қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

  • ўрта махсус ёки профессионал таълим бўйича мутахассисликка эга бўлиши;
  • тавсиянома олгунга қадар олий таълим олмаганлиги ёки олмаётганлиги;
  • мутахассислиги бўйича беш йиллик меҳнат стажига эга бўлиши.

 

Тавсиянома уч йил муддат давомида фақат бир марта олий таълим муассасасига қабул қилиниши учун амал қилади. Уни олиш учун талабгор доимий яшаш ёки вақтинча рўйхатда турган жойидаги туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларига ҳар йили 1 майдан 1 июнга қадар мурожаат қилиши керак. Тавсияномани бериш ёки тавсиянома беришни рад этиш тўғрисида қарор 14 июнга қадар қабул қилинади ва икки иш куни ичида талабгорларга бу ҳақида хабар қилинади. Тавсиянома беришга тавсия этишни рад этиш учун асос ҳисобланади:

  • талабгорнинг белгиланган мезонларга мувофиқ эмаслиги;
  • ариза ваколатга эга бўлмаган шахс томонидан берилганлиги.

 

Қарор билан қуйидагилар ҳам белгиланди:

  • тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар учун танловлар умумий тартибда давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича кириш имтиҳонлари (тест синови, касбий (ижодий) имтиҳон) доирасида ўтказилади;
  • кириш имтиҳонлари якунларига кўра тўпланган балл бўйича талабаликка тавсия этилмаган, бироқ тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 30 фоизини ва ундан кам бўлмаган баллни тўплаган тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тақсимланган квоталар асосида (жами 500 та квота) тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилади.

 

Ҳужжат билан айрим қонунчилик ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 09.06.2022 йилдан кучга кирди. 

 

Саодат Усманова.