Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак скорректировать зачет НДС на основании статьи 270 Налогового кодекса Как сформировать прочие затраты производственного характера Как разработать график документооборота по экспортной сделке

Нанотехнологияларни ривожлантириш маркази ташкил этилади

15.10.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 12.10.2021 йилдаги “Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Нанотехнологияларни ривожлантириш маркази фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 640-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг "Физика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 19 мартдаги ПҚ-5032-сон қарорига мувофиқ Нанотехнологияларни ривожлантириш маркази ташкил этилади. Унинг асосий вазифалари:

  • нанотехнологиялар ривожланишининг замонавий жаҳон тенденцияларини таҳлил қилиш, илмий тадқиқотлар ва ишланмаларнинг устувор йўналишларини шакллантириш;
  • Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг илмий ҳамда педагогик ходимларидан вақтинча ижодий жамоалар ташкил қилиш орқали фундаментал ва амалий илмий-тадқиқот ҳамда инновация лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
  • хорижий олий таълим, илмий-тадқиқот муассасалари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда нанотехнологиялар соҳасидаги илмий тадқиқотлар ва ишланмаларни бажаришда ҳамкорликни ташкил қилиш;
  • фундаментал ва амалий илм-фаннинг таълим жараёни билан интеграцияси бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва бажариш.

 

Марказнинг тузилмаси тасдиқланди. Унинг директори Мирзо Улуғбек номидаги ЎзМУ ректори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.10.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.