Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzПлательщик НДС реорганизован путем присоединения: как возмещается НДС Что меняет цифровая маркировка в торговле прохладительными напитками (часть 2) Как правильно в чеках онлайн-ККТ отражать наименование товаров и услуг Какие изменения вступают в силу в марте 2024 года Какие изменения вступают в силу в марте 2024 года
.

Ногиронлиги бор вояга етмаган шахсларга нафақалар тайинлаш учун мурожаат этиш талаб этилмайди

24.03.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 23.03.2023 йилдаги “Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги шахсларга нафақа ва қўшимча тўловларни тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ва ушбу соҳага замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш орқали давлат хизмати сифатини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида”ги 119-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан тасдиқланган Низом билан қуйидаги шахсларга нафақа тайинлаш тартиби белгиланмоқда:

  • ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга;
  • ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакилга;
  • давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга;
  • давлат пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлмаган вафот этган шахснинг қарамоғида бўлган оиланинг меҳнатга лаёқатсиз аъзоларига;
  • давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги шахслар ҳамда болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга.

 

Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга нафақа ҳамда парваришлаш нафақаси Пенсия жамғармаси томонидан “проактив шакл”да тайинланади.

 

Нафақалар нафақа олувчининг хоҳишига кўра нафақани етказиб бериш (топшириш) ваколати юкланган ташкилот ёки фуқароларнинг депозит ҳисобварақларига пул ўтказиш йўли билан банк филиали орқали тўланади.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.03.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.