Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Почему эксперимент с электронными рецептами создает социальное напряжение и коррупционные риски Почему нужно успеть проверить и исправить данные кадастра до конца года Когда предприятие обязано перейти на уплату НДС и налога на прибыль

Олий ҳарбий таълим муассасаси битирувчисини тайёрлашга сарфланган маблағ нима учун ундирилиши мумкин?

05.11.2025

Читать на русском языке

Президентнинг 03.11.2025 йилдаги ПҚ-327-сон қарори билан ёш офицер кадрларни тайёрлаш учун сарфланган маблағларни ундириш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Қонунчиликда фуқаролар олий ҳарбий таълим муассасасини тамомлагандан кейин беш календарь йил давомида офицерлар таркиби лавозимларида ҳарбий хизматни ўташи шартлиги белгиланган.

 

Шу билан бирга, олий ҳарбий таълим муассасалари битирувчилари бошқа вазирлик ва идораларга нафақат ҳарбий хизматчи, балки ходим сифатида ҳам хизматни ўташ учун юборилиши сабабли қонунчиликда ушбу битирувчиларнинг беш календарь йил давомида ходим сифатида хизматни ўташ мажбуриятини белгилаш зарурати юзага келмоқда.

 

Сарфланган маблағлар самарадорлигини ошириш ва ёш офицер кадрлар қўнимсизлигининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритилди (Президентнинг 12.09.2019 й. ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган). Қарорда олий ҳарбий таълим муассасалари битирувчиларини ўқитишга сарфланган маблағлар улар ўқишни тамомлагандан кейин беш календарь йил давомида офицерлар таркиби лавозимларида хизматни ўтамаган тақдирда ундирилишини назарда тутилади.

 

Эслатиб ўтамиз, бюджет маблағлари ҳарбий хизматчи томонидан олий ҳарбий таълим муассасасини тугатгандан сўнг қуйидаги ҳолатларда давлатга қоплаб берилади:

  • ўқишни тугатгандан сўнг тузилган контрактда назарда тутилган муддат тугагунга қадар ҳарбий хизматни ўташдан бош тортган бўлса;
  • шартнома шартларини бажармаганлиги сабабли ишдан бўшатилганда;
  • содир этган жинояти учун судланганда;
  • ўқишни тугатгандан кейин шартнома тузишдан бош тортганда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 04.11.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова