Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Прописка қилиш ҳақида илтимоснома киритиш ҳуқуқига эга органлар сони 73 тагача ошди

05.11.2018

Читать на русском языке


Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси мутахассислари пойтахт ва пойтахт минтақасида прописка қилинишлари мумкин (ВМнинг 1.11.2018 йилдаги 900-сон қарори).

 

Қўшимчалар Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди.

 

Эслатиб ўтамиз, Инспекция Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида 2017 йил апрель ойида ташкил этилган (Президентнинг 20.04.2017 йилдаги ПҚ-2909-сон қарори). У ўқувчилар, талабалар ва тингловчиларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини текширади, таълим муассасалари рейтингини белгилайди, ишчи орган сифатида нодавлат “болалар боғчалари”, мактаблар ва олий таълим муассасаларига лицензиялар беришда иштирок этади, чет давлат дипломларини тан олади ва нострификация қилади ва ҳ.к. Ушбу орган ҳақида батафсил – бу ерда.

 

Идоранинг бошқа ҳудудлардан келган ходимлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхатининг 11-бандига асосан лавозимда турадиган даврга прописка қилинадилар. Ушбу банд ишга таклиф қилинадиган юқори малакали мутахассислар, тор ихтисосликдаги мутахассислар, шунингдек уларнинг оила аъзоларига (эри, хотини, шунингдек уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) татбиқ этилади.

 

Ушбу тоифадаги фуқаролар доимий пропискани расмийлаштиришда ҳужжатлар пакетини тақдим этишлари керак, у ўз ичига жумладан, орган ёки ташкилот раҳбарининг илтимосномаси ҳамда лавозимга тайинлаш тўғрисидаги буйруқдан кўчирмани олади.

 

Агар фуқаро 11-банд бўйича прописка қилинган бўлса, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган уй-жой бўйича олди-сотди, айирбошлаш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя битимларини, шунингдек  кўчмас мулкни гаровга (ипотекага) қўйиш, кўчмас мулкдан (унинг бир қисмидан) воз кечиш ва турар жой ёхуд турар жой бўлмаган кўчмас мулкни ўзгага беришнинг бошқа усулларини нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш қуйидаги шартларда амалга оширилади:

  • доимий прописка мавжудлиги тўғрисида ИИО маълумотномаси тақдим этилганда;
  • камида 3 йил давомида лавозимда бўлганда (Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида йўриқноманинг 50.9-бандига қаранг).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2.11.2018 йилдан кучга кирди.

 

Самир Латипов. 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_