Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Пропискада турганлик ва турган жойи бўйича ҳисобга олинганлик ҳақидаги манзил-маълумот ахборотлари қандай олинади

09.10.2018

Читать на русском языке

Манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти (ВМнинг 4.10.2018 йилдаги 797-сон қарори) тасдиқланди.

 

Мазкур ахборотлар доимий пропискада турганлик, пропискадан чиққанлик, турган жойи бўйича ҳисобга олинганлик, вақтинчалик рўйхатдан ўтганлик, шунингдек маълумот мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади. Бундай ахборот учинчи шахсларга берилмайди.

 

Манзил-маълумотнома ахборотларини олиш тартиб-таомили кўп жиҳатдан параллель равишда қабул қилинган судланганлик/судланмаганлик ҳақида маълумотнома бериш бўйича маъмурий регламентдагига ўхшайди (шарҳга қаранг). Ҳужжат 2 хил усулда: Давлат хизматлари марказларига шахсан бориш йўли билан ёхуд масофадан туриб Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали олинади. Давлат хизмати учун йиғим миқдори – ЭКИҲнинг 10%и (материал эълон қилинган пайтда – 18 430 сўм).

 

Ариза бериш талаб этилади. Унда қуйидагилар кўрсатилади:

  • Ф.И.О.;
  • туғилган санаси;
  • жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (мавжуд бўлганда);
  • яшаш манзили;
  • электрон манзили ва телефон рақами;
  • манзил-маълумотлар бюросининг (ИИВ, вилоятлар ИИБ ва Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги манзил-маълумот бюролари) номи.

 

Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этганда аризани унинг ходими тўлдиради.

 

Давлат хизмати кўрсатишнинг мажбурий шарти – уни олувчида электрон рақамли имзонинг (ЭРИ) мавжуд бўлиши. Бу билан маълумотлар сир сақланиши таъминланади. Ушбу талаблар Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этиш ҳолларига ҳам, OneID сервиси орқали ЯИДХПда рўйхатдан ўтишга ҳам татбиқ этилади. Қулайлик яратиш мақсадида Давлат хизматлари маркази жойнинг ўзида 40 дақиқада ЭРИни расмийлаштириши мумкин, бироқ бунинг учун яна ЭКИҲнинг 10%ини тўлаш талаб этилади (ЭРИ олиш тартиби тўғрисида бу ерга қаранг).

 

Маълумотномани расмийлаштириш учун масъул орган – ИИВ, вилоятлар ИИБ ва Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги манзил-маълумот бюроларига 1 иш куни берилади. Маълумотнома масъул орган томонидан ЭРИ ёрдамида тасдиқланади, шунингдек ҳужжатнинг QR-коди (матрицали штрих-коди) генерацияланади. Маълумотнома ариза берувчининг электрон почтасига юборилади. Бунда ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган ҳолдагина Давлат хизматлари маркази ўз муҳрини ва масъул шахс имзосини қўяди.

 

Изоҳ: Маъмурий регламент кучга кирганига қарамай, давлат хизмати кейинроқ ишга туширилиши мумкин. Ҳужжатда ваколатли органларга тегишли ишни ташкил этиш юзасидан топшириқлар берилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 5.10.2018 йилдан кучга кирди.

 

Самир Латипов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах