Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как отразить освобождение в Расчете земельного налога для сельхозтоваропроизводителей – читать на buxgalter.uzКак отразить освобождение в Расчете по налогу с оборота – читать на buxgalter.uzПочему нужно пересмотреть сроки признания реализации – читать на buxgalter.uzМожно ли нанять бухгалтера по срочному договору? – читать на buxgalter.uzКак отразить займы по МСФО – читать на buxgalter.uz

Қора металлар прокатини ишлаб чиқариш учун олиб келинадиган хом ашёга имтиёзлар узайтирилди

25.02.2019

Читать на русском языке


Шунингдек ТИФ ТНдаги яна битта позиция божхона тўловларидан озод этилди (22.02.2019 йилдаги ПФ–5668-сон Фармон).

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 18.12.2017 йилдаги ПҚ–3438-сон қарори 5-банди билан 2019 йилнинг 1 январигача қора металлар прокатини ишлаб чиқариш учун олиб келинадиган қуйидаги металлургия хом ашёси божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно) озод этилган:

 

ТИФ ТН коди

Товар позициясининг номи

2619

Таркибида металлар, маргимуш ёки уларнинг бирикмалари мавжуд бўлган қотишма, кул ва қолдиқлар (қора металларни ишлаб чиқаришда юзага келадиганлари бундан мустасно)

7203

Темир рудасининг бевосита тикланадиган маҳсулотлари ва бўлакли, қуйма ёки шунга ўхшаш шакллардаги бошқа ғовак темир; таркибида 99,94 мас.% асосий элемент минимал миқдорда бўлган бўлакли, қуйма ёки шунга ўхшаш шакллардаги темир

7204

Қора металлар чиқиндилари ва парчалари; қайта эритиш учун қора металларнинг қуймалари (шихта қуймалари)

7207

Темир ёки легирланмаган пўлатдан ярим тайёр маҳсулотлар

 

Ушбу имтиёз 2020 йил 1 январгача узайтирилди.

 

Бунда қўшимча товар позицияси – 7224-«Қуйма ёки бошқа бирламчи шакллардаги бошқа легирланган пўлат; бошқа легирланган пўлатлардан ярим тайёр маҳсулотлар» ҳисобига имтиёзнинг амал қилиши кенгайтирилди. ТИФ ТНнинг ушбу коди бўйича имтиёз 23.02.2019 йилдан бошлаб қўлланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.02.2019 йилдан кучга кирди. 

 

Самир Латипов.