Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЧто изменилось в механизме отправки отчетности по кодам 29 и 137 (импорт услуг) В какие периоды можно платить налог на прибыль по сниженной на 50% ставке Как исправить ошибки по ИКПУ в электронных документах

Сабзавот маҳсулотларини етиштиришни кўпайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинди

04.02.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 30.01.2021 йилдаги 44-сон қарори билан қуйидаги ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

  • Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомга (7.06.2018 йилдаги 433-сон ВМҚ билан тасдиқланган) (1);
  • Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга (31.12.2018 йилдаги 1066-сон ВМҚ билан тасдиқланган) (2);
  • «Томорқа хизмати» МЧЖларнинг реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга (30.01.2020 йилдаги 53-сон ВМҚ билан тасдиқланган) (3);

 

Биринчидан, Низомнинг (1) 4-боби 17-банди Жамғарма маблағлари қуйидагиларга йўналтирилиши тўғрисидаги хатбоши билан тўлдирилди:

  • саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотларини етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмасининг МЧЖ шаклидаги ҳудудий бўлинмаларига «Агробанк» АТБ орқали МБ асосий ставкасининг 50%и миқдорида 1 йил муддатга, шу жумладан 3 ойга имтиёзли давр билан 2% банк маржасини ҳисобга олган ҳолда тегишли туман ҳокимликлари ва Уюшма кафиллиги асосида кредитлар ажратишга;
  • ДХШ асосида лойиҳаларни белгиланган тартибда молиялаштиришга;
  • 2022 йилдан бошлаб аҳоли томорқаларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғилаш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишга;
  • аҳолининг, деҳқон хўжаликлари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари ва аъзоларининг ҳамда «Томорқа хизмати» МЧЖлар ва ишлаб чиқариш кооперативлари ходимларининг билим ва кўникмаларини оширишга.

 

Иккинчидан, Низомда (2) Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари кластер усулида фаолият юритадиган «Томорқа хизмати» МЧЖлар томонидан ташкил этиладиган томорқачилик илмий-амалий ўқув марказларини жиҳозлаш ва уларнинг фаолиятини молиялаштиришга сарфланиши аниқлаштирилди.

 

Учинчидан, Низомнинг (3) 1-боби «Томорқа хизмати» МЧЖлар реестри юритиладиган ахборот дастури Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда ДСҚнинг тегишли ахборот тизимлари билан ўзаро интеграция қилиниши тўғрисидаги 31-банд билан тўлдирилди.

 

Ўзгартиришлар Президентнинг 15.10.2020 йилдаги «Саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва экспорт қилишни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4863-сон қарорига мувофиқ киритилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.01.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Вохидова.