Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Шаҳар атрофи ва қишлоқ жойларда автобус ташувчилари солиқлардан озод этилди

26.01.2017

Ҳужжат билан 2017-2021 йилларда шаҳарлар ва қишлоқларда автотранспорт хизматларини янада ривожлантириш дастури тасдиқланди, у қуйидагиларни ўз ичига олган:

  • 2017-2021 йилларда йўловчилар ташийдиган янги автобус йўналишларини ташкил этишнинг мақсадли параметрлари;
  • 2017-2021 йилларда янги автобуслар ва микроавтобуслар сотиб олиш параметрлари;
  • 2017-2021 йилларда йўловчилар автовокзаллари ва автостанцияларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш тадбирлари.

 

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги зиммасига йўловчиларга хизмат кўрсатиш маданияти ва сифатини оширишга йўналтирилган комплекс амалий чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилиши ва тизимли асосда амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш вазифаси юкланди.

 

Қуйидагилар агентликнинг қўшимча функциялари этиб белгиланди:

  • йўналишларда йўловчилар ташиш транспортида хизматлар кўрсатиш юзасидан намунавий контрактларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, уларда аҳолига сифатли ва хавфсиз автотранспорт хизматларини кафолатли таъминлаш учун оптимал шарт-шароитларни назарда тутиш;
  • йўловчилар ташишни амалга ошириш юзасидан доимий равишда марказлаштирилган мониторинг олиб борилишини таъминлаш, "онлайн" (GPS) режимида масофадан кузатиш тизимини ҳамда расмий веб-сайт ва "ишонч телефонлари" орқали аҳоли билан мулоқот механизмларини босқичма-босқич жорий этиш;
  • ташувчилар томонидан йўналишларда хизмат кўрсатиш юзасидан лицензия талаблари ва шартларининг, контрактларнинг бажарилиши, йўловчилар ҳуқуқларига, белгиланган ҳаракатланиш жадвалларига, транспортда юриш тарифларига риоя этилиши, қонунчиликнинг, шу жумладан санитария қоидаларининг бузилишлари ва хизмат кўрсатиш маданиятининг паст бўлиши ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан тизимли назоратни ташкил этиш.

 

2018 йил 1 июлгача бўлган муддатда давлат органларига Нукус шаҳрида ва вилоятлар марказларида шаҳар йўловчилар ташиш транспортида йўлкира учун нақд пулсиз ҳақ тўлаш тизими босқичма-босқич жорий этиш топширилди.

 

Қарор билан 2022 йилнинг 1 январигача бўлган муддатгача қуйидагилардан озод этиш имтиёзлари назарда тутилган:

  • четдан келтириладиган ва мамлакатимизда ишлаб чиқарилмайдиган, мунтазам йўловчилар ташиш йўналишларида банд бўлган автобуслар ва микроавтобусларнинг иши устидан "онлайн" режимида (GPS), шунингдек Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича шаҳар йўловчилар ташиш транспортида юрганлик учун электрон тўлов тизимларини масофадан кузатиб боришни жорий этиш учун мўлжалланган ускуналар, механизмлар, материаллар, бутловчи буюмлар божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно);
  • лизинг ташкилотлари ва автомобиль транспорти ташкилотлари - Дастур доирасида сотиб олинадиган микроавтобусларни Ички ишлар вазирлиги органларида рўйхатдан ўтказишда Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига йиғим тўловидан;
  • автомобиль транспорти ташкилотлари - йўловчиларни шаҳар атрофида ва вилоятлар ичидаги шаҳарлараро йўналишларда (қишлоқ жойларда) автобуслар ва микроавтобусларда ташиш ҳажми бўйича ягона солиқ тўловидан.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.



Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.

 

 

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах