Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли учесть убытки прошлых лет в период карантина – читать на buxgalter.uzНалоговые льготы для малого бизнеса с учетом №УП-5996 – читать на buxgalter.uzЧто делать, если офисы снова «закроют» - читать на buxgalter.uzЧто делать, если «дебиторка» мешает исполнить обязательства – читать на buxgalter.uzРешить проблему «опаздывающих» ЭСФ можно в договоре с контрагентом – читать на buxgalter.uz Календарь главбуха: чек-лист на июнь – читать на buxgalter.uz

Соҳил бўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналарида – махсус режим

24.12.2019

Читать на русском языке

 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди (11.12.2019 йилдаги 981-сон ВМҚга қаранг).

 

Ҳужжат доирасида сув объекти деганда сувлар доимий равишда ёки вақтинча тўпланадиган ва сув режимининг ўзига хос шакллари ва белгилари бўлган табиий (жилғалар, сойлар ва дарёлар) ҳамда сунъий (очиқ ва ёпиқ каналлар, шунингдек, коллектор-дренаж тармоқлари) сув оқимлари, табиий (кўллар, денгизлар, ер ости сувли қатламлар) ва сунъий (сув омборлари, сел сувлари тўпланадиган жойлар, ҳовузлар ва бошқалар) сув ҳавзалари, шунингдек, булоқлар ва бошқа объектлар тушунилади.

 

Сув объектларининг булғаниши, ифлосланиши, қуриб қолиши ва тупроқ эрозияси маҳсулотлари билан лойқа босишининг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш, қулай сув режимини сақлаш, сув объектларидан фойдаланиш, уларни реконструкция қилиш ҳамда таъмирлаш ва тиклаш ишларини олиб бориш учун нормал шарт-шароит яратиш мақсадида сувни муҳофаза қилиш зоналари белгиланади ва улардан соҳил бўйи минтақалари учун ер майдонлари ажратилади.

 

Сув объектларининг санитария-муҳофаза зоналари ва уларда жойлаштирилган санитария-ҳимоя минтақалари жисмоний ва юридик шахсларнинг хўжалик-ичимлик ва даволаш-соғломлаштириш эҳтиёжлари учун ишлатиладиган сувларни муҳофаза қилиш учун зарурдир.

 

Сувни муҳофаза қилиш зоналари ва санитария-муҳофаза зоналари тегишли лойиҳалар асосида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, геология ва минерал ресурслар органлари, шунингдек, сув объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг таклифлари бўйича белгиланади. Лойиҳалар ҳар бир табиий сув объектлари бўйича алоҳида, сув хўжалиги объектлари бўйича эса уларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш лойиҳалари таркибида ёки алоҳида ишлаб чиқилади.

 

Лойиҳа ишлаб чиқиш билан «Ўздаверлойиҳа» лойиҳалаштириш институти шуғулланади  (зарурат бўлганда бошқа лойиҳалаштириш ташкилотлари жалб этилади), қуйидагилар буюртмачилар ҳисобланади:

  • табиий ер усти сув объектлари бўйича — экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари;
  • табиий ер ости сув объектлари бўйича — геология ва минерал ресурслар органлари;
  • сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш лойиҳалари таркибида ишлаб чиқилганда — ушбу лойиҳаларнинг ихтисослашган буюртмачи ташкилотлари;
  • сув хўжалиги объектлари бўйича алоҳида ишлаб чиқилганда — улардан фойдаланувчи ташкилотлар.

 

Сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш схемаси бу ерда келтирилган.

 

Соҳил бўйи минтақалари ва санитария-муҳофаза зоналари биринчи минтақаларининг ерлари маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан хўжалик фаолиятидан олиб қўйилади. Улардан нормал фойдаланиш учун зарур бўлган табиатни муҳофаза қилиш, сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш, уларни реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш, шунингдек сув ресурсларини оқилона бошқариш ва ҳисобини юритиш ҳамда бошқа тадбирлар ўтказилишини амалга оширишни таъминлаш мақсадида тегишли ташкилотларга берилади. Бундай табиий сув объектлари майдонлари маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тасарруфида бўлади.

 

Бинобарин, сувни муҳофаза килиш ва санитария-муҳофаза зоналарида хўжалик фаолиятини юритишнинг махсус режими амал қилади. Бир қатор тақиқ ва чекловлар назарда тутилади: умумий тусдаги чекловлар, соҳил бўйи минтақаларида қўшимча чекловлар, биринчи (қатъий тартибли), иккинчи (чекланган тартибли) ва учинчи (кузатиладиган) зоналарда, шунингдек биринчи (қатъий тартибли), иккинчи ва учинчи (хўжалик фаолияти чекланган тартибли) минтақаларда махсус чекловлар мавжуд.

 

! Сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарига кирган ерлар, соҳил бўйи ва санитария-ҳимоя минтақаларидан ташқари ерлар ушбу ерлардан фойдаланувчи ҳамда ижарачилардан олиб қўйилмайди, улар томонидан тасдиқланган қоидаларга риоя қилинган ҳолда фойдаланилади. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарори билан соҳил бўйи минтақалари қуйидагича берилади:

  • дарёлар ва қуримайдиган сойларнинг соҳил бўйи минтақалари экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда бошқа тадбирлар ўтказилишини таъминлаш, шунингдек, ер участкаларидан самарали фойдаланиш мақсадида ердан фойдаланувчи ҳамда ижарачиларга;
  • сув хўжалиги объектларининг соҳил бўйи минтақалари ушбу объектлардан фойдаланиш, уларни реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш, сув ресурсларини оқилона бошқариш ва ҳисобини юритиш, шунингдек, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва бошқа тадбирлар ўтказилишини таъминлаш ҳамда ер участкаларидан самарали фойдаланиш мақсадида ушбу объектлардан фойдаланувчи ташкилотларга берилади.

 

Каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқларининг соҳил бўйидаги тупроқ уюмлари эгаллаган майдонлар улардан фойдаланувчи ташкилотлар билан келишилган ҳолда фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда бошқа ташкилотларга муддатли (вақтинча) фойдаланишга ёки ижарага берилиши мумкин. Ушбу майдонлардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, тупроқ уюмларини қурилиш материаллари сифатида ишлатиш ва режалаштириш ишларини бажариш учун фойдаланиш мумкин.

 

Хўжалик-ичимлик сув таъминоти ва минерал сувлар манбалари санитария-муҳофаза зоналарининг биринчи минтақалари ер участкалари билан биргаликда бу иншоотлардан фойдаланувчи ташкилотларга фойдаланишга берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.12.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.