Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Если при экспорте услуг их получатель находится на территории Узбекистана Как регистрировать корпоративные чеки на my3.soliq Как учитывать расходы будущих периодов

Солиқ органлари контрафакт ҳолатлар бўйича тадбиркорлик субъектларини хабардор қилмасдан текширувлар ўтказади

04.06.2024

Читать на русском языке

Президент томонидан 30.05.2024 йилдаги “Мажбурий рақамли маркировкалаш жараёнларини жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-203-сон Қарор имзоланди. 

 

2024 йил 1 сентябрдан:

  • тадбиркорлик субъектлари томонидан маркировкаланадиган маҳсулотларни маркировкани ўқиш қурилмаларидан фойдаланмаган ҳолда сотиш ҳолатлари солиқ органлари базаси маълумотлари асосида аниқланганда, ушбу тадбиркорлик субъектлари шахсий кабинети орқали ҳолат юзасидан огоҳлантирилади ҳамда қуйидаги чораларни кўриш амалиёти жорий этилади:
    • икки марта огоҳлантиришдан сўнг қонун бузилиши бир ой ичида қайта такрорланган такдирда, тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқбузарлик содир этилган чоракдаги фаолият юзасидан солиқ текшируви тайинланади;
    • қонун бузилиши солиқ текшируви якунлангандан бир ойдан кейин қайта такрорланганда тадбиркорлик субъектларини хабардор қилмасдан ҳамда Бизнес-омбудсманни текшириш кунида хабардор қилган ҳолда солиқ текшируви тайинланади;
  • солиқ органларига:
    • мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар бўйича аниқланган қалбаки ва контрафакт ҳолатлар ҳамда маркировкалаш қоидалари бузилганлиги юзасидан текширувларни тадбиркорлик субъектларини хабардор қилмасдан ҳамда Бизнес-омбудсманни кунида хабардор қилган ҳолда амалга ошириш;
    • ҳар чоракда мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотларнинг чакана савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига нисбатан солиқ текширувларини амалга ошириш ваколати берилади. 

 

2027 йил 1 январга қадар тадбиркорлик субъектлари учун маркировкани ўқиш қурилмаларини сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар суммасига, бироқ битта қурилма учун БҲМнинг 4 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда, ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқ ЯТТлар томонидан тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаларини камайтириш ҳуқуқи берилмоқда.

 

Мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотларни маркировкалаш учун зарур бўлган ва импорт қилинадиган ускуналар (ТИФ ТН кодлари: 7616 999 009, 9029 900 009, 8544 499 500 ва 8528 529 000) 2024 йил 1 июндан 2027 йил 1 июнга қадар божхона божидан озод қилинади.

 

2024 йил 1 сентябрдан:

  • пиво маҳсулотларининг чакана савдоси фаолияти хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари рўйхатига киритилади;
  • тамаки ва пиво маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун БҲМнинг 10% микдоридаги ҳар ойлик йиғим жорий этилади. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.06.2024 йилдан кучга кирди.


Собир Нурбердиев