Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как устранить «уязвимость» персонального кабинета налогоплательщика Какими бухгалтерскими проводками отражаются расчеты с поставщиками и подрядчиками Какие налоговые последствия возникают при экспорте товаров

Спорт мактаблари директорининг футболни ривожлантириш бўйича ўринбосари лавозимига қўйиладиган талаблар белгиланди

01.05.2025

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 29.09.2025 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига спорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 275-сон қарори қабул қилинди.

 

Спорт мактабларида футболни ривожлантириш бўйича директор ўринбосари лавозими жорий этилмоқда. Ушбу лавозимга олий маълумотга, футбол соҳасида 3 йиллик амалий иш тажрибасига ва Осиё футбол конфедерациясининг «С» лицензиясига эга бўлган мутахассислар тайинланади.

 

Шунингдек, Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатлари тасдиқланмоқда:

Т/р

Лавозим номи

Штат бирлиги  

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан (коэффициентда)

1.

Раиснинг биринчи ўринбосари

1

4,610

2.

Раиснинг спорт масалалари бўйича ўринбосари

1

4,379

3.

Раиснинг молия ва хўжалик масалалари бўйича ўринбосари

1

4,379

4.

Кадрлар бўйича бош мутахассис

1

3,625

5.

Юрисконсульт

1

ВМнинг 01.05.2017 йилдаги 250-cон қарорига асосан

6.

Матбуот котиби

1

4,379

7.

Бўлим бошлиғи

4

4,111

8.

Бош мутахассис

5

3,625

9.

Етакчи мутахассис

5

3,389

10.

Бош бухгалтер-бўлим бошлиғи

1

4,111

11.

Бухгалтер-бош мутахассис

1

3,625

12.

Ўқитувчи-тренерлар

42

ВМнинг 21.12.2005 йилдаги 275-cон қарорига асосан

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.04.2025 йилдан кучга кирди.


                                                                                                                      Собир Нурбердиев