Вазирлар Маҳкамасининг 24.07.2026 йилдаги "Спорт мактаблари фаолиятини тизимли ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 407-сон қарори қабул қилинди.
Президентнинг 18.12.2024 йилдаги ПҚ-443-сон қарорига мувофиқ ҳужжатда қуйидагилар назарда тутилган:
• ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятлари, аҳоли қизиқишлари, шунингдек, эришилган спорт натижалари ва мавжуд спорт инфратузилмасини ҳисобга олган ҳолда спорт мактабларини спорт турларига ихтисослаштиришни жорий этиш;
• спорт мактаблари таркибида оммавий спорт турлари бўйича тренер-танловчи лавозими.
Бундан ташқари, аҳоли пунктларида спорт клубларини ташкил этган мураббийларга ўзлари шуғулланаётган спортчиларни "ERP sport" ягона электрон бошқарув тизимида рўйхатдан ўтказиш имконияти берилади. Бунда:
• ўзини ўзи банд қилиш ҳуқуқи берилади;
• мураббийлар ўз ҳудудидаги спорт мактабига бириктирилади.
Шу билан бирга, спорт мактабига тегишли молия йилига ажратилган маблағлар доирасида ижтимоий мажбуриятларни бажарганлиги учун тренерларни рағбатлантириш тизими жорий этилади.
2026 йил 1 сентябрдан бошлаб спорт мактаблари ходимларига оммавий спорт тадбирлари иштирокчиларини ривожлантириш ва саралаш ишлари ҳамда спорт натижалари учун базавий иш ҳақига ҳар ойлик қўшимча устамалар тўланади.
Спорт мактаби қошида фаолият юритаётган ўзини ўзи банд қилган тренерларга тегишли молия йилига спорт мактабига ажратилган маблағлар доирасида ижтимоий мажбуриятларни бажариш шарти билан спорт мактаблари тренерлари учун белгиланган базавий ставка миқдорида ишлаш тавсия этилади.
Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:
• Оммавий спортни ривожлантириш борасидаги ишлари ва спорт натижалари учун спорт мактаблари ходимларининг базавий иш ҳақига ҳар ойда тўланадиган мукофотлар миқдори;
• Ўзини ўзи банд қилган тренерларни спорт мактабига бириктириш ва уларни аҳоли пунктларида спорт клубларини ташкил этишга рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.07.2026 йилдан кучга кирди.
Лола Абдуазимова





