Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Относятся ли к представительским расходы на банкет для иностранцев, работающих дистанционно Что изменилось в правилах выпуска и обращения банковских карт в Узбекистане Относятся ли к представительским расходы на банкет для иностранцев, работающих дистанционно Кого и с какого возраста можно принимать на работу Кого и с какого возраста можно принимать на работу

Сунъий интеллектни жорий этиш ҳисобига ижро этувчи ҳокимият органларининг штатлари қисқартирилади

09.10.2025

Читать на русском языке

Президентнинг 04.10.2025 йилдаги "Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятига рақамлаштиришни кенг жорий этиш ҳисобига бошқарув штат бирликлари сонини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-178-сон Фармони қабул қилинди.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 10.07.2025 йилдаги 425-сон қарори билан 2025-2026 йилларда вазирлик ва идоралар томонидан амалга ошириладиган сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича устувор лойиҳалар рўйхати тасдиқланган эди.

 

Президентнинг 26.06.2025 йилдаги ПФ-105-сон Фармонига мувофиқ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тизимида соҳани рақамлаштириш ҳисобига 1 080 та бошқарув штат бирлиги қисқартирилади.

 

Бундан ташқари, Президентнинг 14.07.2025 йилдаги ПФ-111-сон Фармонига кўра Ҳукумат ижро аппарати ва ижро этувчи органларнинг штат тузилмалари қайта кўриб чиқилади ва мақбуллаштирилади.

 

Республика ижро этувчи ҳокимият органларига қуйидагилар топширилди:

  • соҳага оид бўлмаган вазифаларни қисқартириш ва фаолиятга рақамли технологияларни жорий этиш;
  • маълумотларни қайта ишлаш ва сунъий интеллектга асосланган лойиҳаларни ишга тушириш учун техник инфратузилма яратиш, ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларида мазкур йўналишдаги устувор лойиҳаларни амалга ошириш;
  • аҳолининг сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш бўйича билим ва кўникмаларини ошириш.

 

Ҳужжат билан қуйидагиларнинг мақбуллаштириладиган сони тасдиқланди:

  • 2025 йил 1 ноябрдан республика ижро этувчи ҳокимият органларининг бошқарув штат бирликлари;
  • қўмита, агентлик ва инспекцияларда раҳбар ўринбосарлари штат бирликлари.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 07.10.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова