Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:В каком размере платить больничные при Covid Суд восстановил уволенного работника, но на его место успели принять другого Подскажите работнику, как получить социальное пособие Когда работник вправе требовать изменения условий труда Снижена административная и налоговая нагрузка

Сув муаммолари илмий-тадқиқот марказининг вазифалари белгиланди

26.07.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 453-сон қарори қабул қилинди.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 25.11.2020 йилдаги 744-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази (кейинги ўринларда – Марказ) ташкил этилган.

 

2021 йил 1 июлдан бошлаб қуйидагиларни амалга ошириш назарда тутилган:

  • ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, бино ва иншоотларни сақлаш харажатларини молиялаштириш, шунингдек жорий харажатларини Ўзбекистон Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаш;
  • илмий ва раҳбар ходимлар иш ҳақини фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техник дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорига ҳамда бошқарув, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларининг иш ҳақини Фанлар академияси илмий-тадқиқот институтларининг бошқарув ва ёрдамчи ходимларининг базавий лавозим маоши миқдорига тенглаштириш;
  • илмий ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашни босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш.

 

Марказга маҳаллий иқтидорли мутахассислар ва кадрларни ўрганиб, уларни жалб этиш, Хоразм вилояти сув хўжалигини ривожлантириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни режалаштириш, 2021–2026 йилларда илм-фан ютуқларини амалиётга жорий этиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни режалаштириш юклатилди. Шунингдек сув ресурсларни тежайдиган суғориш технологияларини амалиётга кенг жорий қилиш бўйича устувор илмий-тадқиқот ишларининг қисқа ва ўрта муддатли дастурларини ишлаб чиқиш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.07.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.