Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
  • www.norma.uz
  • Қонунчиликда янги
  • Сув таъминотини тарификациялашнинг янги механизмлари ва канализация хизматлари учун устама пули жорий этилади

Сув таъминотини тарификациялашнинг янги механизмлари ва канализация хизматлари учун устама пули жорий этилади

03.12.2018

Читать на русском языке

 

Президентнинг 30.11.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори имзоланди. ЎзА унинг матнини иловаларсиз эълон қилди.  

 

Биринчидан, 2019 йил 1 апрелга қадар Сув таъминоти ва канализация хизматлари учун тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси ишлаб чиқилади ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритилади. Унда истеъмолчилар учун тарифлар хизмат кўрсатиш таннархини тўлиқ қоплаши, шунингдек сув таъминоти ва канализация корхоналарини ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш харажатларини ҳисобга олиш имконини бериши назарда тутилади.

 

Эслатиб ўтамиз, йил бошидан барча гуруҳ истеъмолчиларига сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилмоқда. Ҳисобга олиш прибори (ҳисоблагич) мавжуд бўлганда охирги уч ойнинг ўртача сарфи бўйича, у мавжуд бўлмаганда эса ойлик истеъмол нормаси бўйича олдиндан ҳақ тўлаш амалга оширилади. 22 ноябрдан сув таъминоти хизматлари тарифлари индексацияланди.  

 

Иккинчидан, канализация хизматлари учун тарифларга махсус устама пули белгиланади. Унинг миқдори ҳудудлар кесимида, тегишинча, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва пойтахт ҳокимликлари томонидан ҳудудий молия органлари билан келишилган ҳолда тасдиқланади.

 

Махсус устама пули суммаси мақсадли тушум ҳисобланади ҳамда барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблашда солиқ солинадиган базага киритилмайди, шунингдек сув таъминоти ва канализация корхоналарининг молиявий натижалари тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилмайди. У Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантиришнинг қўшимча манбаи ҳисобланади (18.04.2017 йилдаги ПФ–5017-сон Фармонга мувофиқ ташкил этилган, шунингдек 18.04.2017 йилдаги ПҚ–2900-сон қарорга 8-иловага қаранг).

 

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда ичимлик сув таъминоти хизматлари учун тарифларга махсус устама пули қўлланилади. Унинг миқдори худди шундай тартибда тасдиқланади. Пойтахт ҳокимининг қарорига (12.01.2018 йилдаги 69-сон) кўра 2018 йилда у 1 м3 учун 100 сўмни ташкил этади.   

 

Учинчидан, икки ой муддатда оқава сувлар нормадан ортиқ ташланишини ҳисобга олиш тизими, тўловчилар тўлиқ қамраб олингани, шунингдек белгиланган йиғим миқдорлари танқидий таҳлил қилинади ҳамда ушбу соҳадаги қонун ҳужжатларини ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришга доир таклифлар киритилади.

 

Кейинги йилнинг июнигача 2019–2021 йилларда ичимлик сувини ҳисобга олишнинг замонавий асбоблари ва тегишли ускуналарни харид қилишнинг молиялаштириш манбалари аниқланади, июлигача эса аҳоли пунктлари ва сув таъминоти объектлари кесимида уларни ўрнатиш графиклари тасдиқланади.

 

Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_