Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак перейти на НДС компаниям, оказывающим медицинские услуги или реализующим лекарства Строительные организации получают «предупреждения» от налогового органа. Как реагировать? В Узбекистане продлят льготы по соцналогу для предприятий сферы услуг и торговли

Талабалар учун якуний давлат имтиҳонини иш берувчи корхона ва ташкилотлар ҳам ўтказиши мумкин

19.12.2024

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 13.12.2024 йилдаги “Олий ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларининг яуний давлат атгестациясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ВМҚ-836-сон қарори қабул қилинди.

 

2025 йил 1 январдан бошлаб олий ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларининг якуний давлат аттестациясини  иш берувчи корхона ва ташкилотларда ҳам ташкил этиш мумкин бўлади.

 

Аттестация олий таълим ташкилотидаги ҳар бир бакалавриат таълим йўналиши ва магистратура мутахассислиги таълим йўналиши ва мутахассислик бўйича ташкил этиладиган комиссия томонидан таълим йўналишлари ва мутахассисликларнинг хусусиятидан келиб чиқиб, олий таълим ташкилотида ёки корхонада (ташкилотда) ўтказилиши мумкин.

 

Аттестация қуйидаги шаклларда ўтказилиши мумкин:

  • хорижий тил бўйича (олий таълим ташкилоти Кенгаши қарорига асосан ўтказилиши мумкин) синов;
  • махсус (мажбурий) фанлар бўйича синов;
  • битирув малакавий иши ҳимояси;
  • диплом лойиҳаси ҳимояси;
  • магистрлик диссертацияси ҳимояси;
  • таълим йўналиши ва мутахассисликка мос “стартап” лойиҳаси ҳамда рационализаторлик ғояси тақдимоти, бунда:
    • “стартап” лойиҳаси муаллифи (ҳаммуаллифи) ўқиш даврида (бакалавриат ёки магистратура) тегишли давлат органи томонидан эълон қилинган танлов якунларига кўра ғолиб деб топилган бўлиши;
    • рационализаторлик ғояси муаллифи (ҳаммуаллифи) томонидан таклиф этилган ғоя ўқиш даврида (бакалавриат ёки магистратура) камида учта корхона (ташкилот) томонидан амалиётга жорий қилинган ва унинг иқтисодий ёки ижтимоий самара берганлиги бўйича мазкур корхона (ташкилот) томонидан далолатнома расмийлаштирилган бўлиши лозим. 

 

Олий таълим ташкилоти битирувчиси аттестациядан муваффақиятли ўтгандан сўнг бир ой муддат ичида унга мувофиқ даражадаги олий маълумот тўғрисидаги диплом ва унинг иловаси берилади.

 

Ўқув режасидаги барча фанларнинг камида тўртдан уч қисми бўйича “5” (аъло) баҳо (90-00 балл) ўзлаштириш кўрсаткичларига эришган, (бошқа фанлар бўйича ўзлаштириш кўрсаткичи “4” (яхши) баҳодан (70-89,9 балл) кам бўлмаган, шунингдек, аттестациядан “5” (аъло) баҳо (90-100 балл) кўрсаткичига эга бўлган бакалавриат битирувчисига “имтиёзли” диплом берилади.

 

Ҳужжат билан: 

● Олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом;

● Касбий таълим ташкилотлари битирувчиларининг якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.12.2024 йилдан кучга кирди.

 

                                                 Собир Нурбердиев