Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Таркибида ёғлар, туз ва қанд миқдори юқори бўлган маҳсулотлар айланмаси чекланади

19.12.2018

Читать на русском языке


Президентнинг 18.12.2018 йилдаги Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикасини, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди.

 

Давлат ташкилотлари олдига юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, аҳолининг соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва жисмоний фаоллигини ошириш вазифаси қўйилди. Мақсад - аҳолининг барвақт ўлим ҳамда касалланишини камайтириш.

 

Бунинг учун 2019-2022 йилларда юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллиги даражасини ошириш Концепцияси ва Дастури тасдиқланди (шарҳни тайёрлаш пайтида эълон қилинмаган). Шунингдек, Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлимлари билан ташкил этилди.

 

Шу билан бир қаторда, қатор аниқ ҳуқуқий  чора-тадбирлар назарда тутилган.

 

“Зарядка”ни давлат ташкилотларининг иш вақтига киритадилар

 

Ходимлар жамоасининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш, уларнинг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш мақсадида барча зарур шароитларни яратиш, ушбу вазифаларга эришишга қаратилган чора-тадбирларни мунтазам равишда ташкил қилиб бориш давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларини баҳолашнинг асосий мезонларидан бири этиб белгиланди.

 

Шу боис барча давлат органлари ва ташкилотларида ишлаб чиқариш гимнастикаси учун танаффуслар жорий этилади. Уларнинг аниқ сони ва давомийлиги технология, ишлаб чиқариш ва иш шароитларидан келиб чиқади. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ишлаб чиқариш гимнастикасининг намунавий машқлар комплексини 2 ой муддатда ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.

 

Бундан ташқари, ҳафтасига камида 1 маротаба ходимларнинг жисмоний тарбия-оммавий тадбирларда (югуриш, сузиш, футбол, волейбол, баскетбол, теннис ва бошқаларда) иштироки билан “Саломатлик куни” ўтказилиши керак. Шуғулланиш учун тавсия этиладиган спорт иншоотлари рўйхатини ҳам  Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тасдиқлайди.

 

Бу – муҳим! Ишлаб чиқариш гимнастикаси учун танаффуслар иш вақтига киритилади. Спорт иншоотларида шуғулланиш эса давлат органлари ва ташкилотларнинг бюджетдан ташқари манбалари ва  тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

 

Шунга ўхшаш янгиликлар хусусий ташкилотлар учун назарда тутилмаган.

 

Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари истеъмолини чеклаш бўйича чора-тадбирлар

 

Вазирлар Маҳкамасига   2019  йилнинг 1 декабрига қадар қуйидаги қўшимча чора-тадбирларни кўриш топширилди:

 

а) алкоголь маҳсулоти идишининг ёрлиғида ҳамда тамаки маҳсулотининг қутисида (ўровида) тиббий огоҳлантиришларни жойлаштириш учун асосий майдон ўлчамини кенгайтириш. Ҳозир алкоголь маҳсулоти учун огоҳлантириш майдони ёрлиқнинг камида 40%ини,  тамаки маҳсулотлари учун эса - қутиси (ўрови) олд томонининг камида 40%ини ва орқа томонининг камида 40%ини ташкил этиши керак (Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддаси).

 

б) тамаки маҳсулоти қутисида матнли ёзув ва расм тарзидаги тиббий огоҳлантиришларни жойлаштириш. Бугунги кунда ишлаб чиқарувчи танловига кўра фақат матнли ёзув ёки расмдан фойдаланиши мумкин (Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддаси).

 

в) алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдоси қоидаларига риоя этилиши устидан назорат олиб борувчи органларни ҳамда шундай назорат механизмларини аниқлаштириш. Айни пайтда савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликни (МЖТКнинг 164-моддаси) маъмурий судлар қўллайди. Бироқ, ушбу жараёнда ижро этувчи ҳокимиятнинг иштирок этишининг аниқ механизмлари регламентга солинмаган.

 

г) жамоат жойлари ва транспортнинг белгиланмаган жойларида алкоголь ва тамаки маҳсулотлар истеъмоли учун жавобгарликни кучайтириш. Жамоат жойларида (махсус ажратилган жойлар бундан мустасно) чекиш  ҳозир 1/3 ЭКИҲ  (МЖТКнинг 56-1-моддаси), жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш эса –1/2 дан 2 ЭКИҲгача жарима (МЖТКнинг 187-моддаси) билан жазоланади;

 

д) жамоат жойларда ва транспортнинг белгиланмаган жойларида алкоголь ва тамаки маҳсулотлари истеъмолини чеклаш мақсадида ваколатли шахслар томонидан (корхона, ташкилот, муассасаларнинг маъмуриятлари, шу жумладан, жамоат жойларида жойлашган иншоот, бино (иморат), бошқа объектлар ҳамда транспорт воситаларининг эгалари) чоралар кўрилмагани учун жавобгарликни белгилаш. Фикримизча, МЖТКнинг 56-1 ва 187-моддаларига қўшимча киритишлари мумкин.

 

Таркибида ёғлар, туз ва қанд миқдори юқори бўлган маҳсулотлар бўйича чекловлар

 

Энди давлат алкоголь ва тамакига қарши одатдаги кураш билан чекланмайди.  Соғлиқни сақлаш вазирлигига таркибида ёғлар, туз ва қанд миқдори юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини олиб кириш, ишлаб чиқариш (тайёрлаш), сотиш ва истеъмолини чеклаш бўйича таклифлар киритиш топширилди. Параллел равишда озиқ-овқат маҳсулотларини мазкур тоифага киритиш мезонлари ва тартибини ишлаб чиқиб тасдиқлайдилар.

 

Ҳозирча айнан қандай чеклов чоралари (божхона божлари ва солиқларни ошириш, қатъий умумий техник регламентлар, сотишга тақиқ ва ҳ.к.) кўрилиши номаълум.

 

 Самир Латипов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах