Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Телекоммуникация воситаларини жойлаштириш учун ижара шартномаларини расмийлаштиришнинг маъмурий регламенти тасдиқланди

28.03.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.2023 йилдаги “Телекоммуникация воситаларини жойлаштириш учун ижара шартномаларини расмийлаштиришнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 127-сон қарори қабул қилинди.

 

2023 йил 1 июндан бошлаб амалга кирувчи регламентга мувофиқ, жисмоний ва юридик шахсларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкалари, бино ва иншоотларда телекоммуникация воситаларини ўрнатиш шартномасини расмийлаштириш қуйидагича амалга оширилади:

  • телекоммуникация оператори ер участкалари ёки биноларни ижарага олиш бўйича талабномани электрон шаклда ахборот тизими орқали тўлдиради, келишув маълумотлари ҳамда манзил ва координаталарини киритади;
  • ваколатли органлар уч кун ичида телекоммуникация воситаларини тегишли манзилда жойлаштиришни келишади ёки келишишни рад этади;
  • телекоммуникация оператори икки кун ичида ижара шартномаси маълумотларини ахборот тизимига киритади ва мулк ҳуқуқидаги ер участкалари ёки бино мулкдори ўртасида ижара шартномасини ахборот тизими орқали имзолайди (ахборот тизими орқали имзолаш имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда, шартнома қоғоз кўринишида имзоланади);
  • ахборот тизими оператори шартнома тўғрисидаги маълумотларни Солиқ қўмитасига электрон ахборот алмашинуви орқали белгиланган тартибда ҳисобдан ўтказиш учун юборади.
  • Солиқ қўмитаси икки иш куни ичидаижара шартномасини ҳисобдан ўтказади ҳамда гувоҳнома расмийлаштиради, гувоҳномани электрон ахборот алмашинуви орқали ахборот тизими операторига юборади;
  • ахборот тизими оператори томонларга ахборот тизими орқали икки томонлама имзоланган шартнома ва ҳисобдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани юборади.

 

Ҳужжат Қонунчилик ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.03.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах