Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Тошкентда Вебстер университетининг таълим дастурларини амалга ошириш маркази ташкил этилади

25.03.2019

Читать на русском языке

Президентнинг 2019 йил 20 мартдаги ПҚ–4245-сон қарорида шу назарда тутилган.

 

Марказ – таълимнинг бакалавриат босқичи асосий йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига (қуйидаги жадвалга қаранг) мувофиқ мутахассисларни тайёрловчи, қайта тайёрловчи ва уларнинг малакасини оширувчи олий таълим муассасаси.

 

Таълимнинг бакалавриат йўналишлари

Магистратура мутахассисликлари

Бошқарувнинг ахборот тизимлари (фан бакалаври)

Ахборот технологиялар бошқаруви (санъат магистри)

Интерфаол рақамли медиа (санъат бакалаври)

Коммуникациялар бошқаруви (санъат магистри)

Медиакоммуникациялар (санъат бакалаври)

Бизнес бошқаруви (бизнесни бошқариш бўйича магистр)

График дизайн (санъат бакалаври)

Бизнес ва ташкилий хавфсизлик бошқаруви (санъат магистри)

Реклама ва маркетинг коммуникациялари (санъат бакалаври)

Савдо бошқаруви (санъат магистри)

Информатика (фан бакалаври)

Медиакоммуникациялар (санъат магистри)

Тадбиркорлик (санъат бакалаври)

Реклама ва маркетинг коммуникациялари (санъат магистри)

Иқтисодиёт (санъат бакалаври)

Таълим ва инновациялар (санъат магистри)

Халқаро муносабатлар (санъат бакалаври): халқаро иқтисодиётга эътибор қаратилади

Таълим технологиялари (санъат магистри)

Бухгалтерия ҳисоби (фан бакалаври)

Амалий педагогик психология (санъат магистри)

Европа тадқиқотлари (санъат бакалаври)

STEM (санъат магистри)

Глобал журналистика (санъат бакалаври)

Инглиз тилини иккинчи тил сифатида ўқитиш (санъат магистри)

Жамоатчилик билан алоқалар (санъат бакалаври)

Менежмент ва лидерлик (санъат магистри)

Кино, телевидение ва видео ишлаб чиқарилиши (санъат бакалаври)

Экология менежменти (санъат магистри)

Соғлиқни сақлаш бошқаруви (санъат магистри)

Суд ҳисоби (фан магистри)

 

Вебстер университети (АҚШ) кадрларга бўлган эҳтиёж ва мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши истиқболидан келиб чиқиб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда янги йўналишлар ва мутахассисликларни очишга ҳақли. Улар абитуриентларни қабул қилиш ва битирувчиларни аттестациядан ўтказиш талаблари, тартиби ва муддатларини ҳам белгилайдилар.  

 

Қабул қилиш квоталари манфаатдор вазирлик, идора ва бошқа ташкилотларнинг тегишли кадрларга бўлган эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда таъсисчиларнинг қўшма қарорига биноан тасдиқланади.

 

Таълим фаолияти 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб амалга оширилади, кундузги таълим шаклида, тўлов-контракт асосида, инглиз тилида олиб борилади. Таълим бериш нархи миқдори таъсисчилар билан келишилган ҳолда белгиланади. Битирувчиларга Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Вебстер университетининг дипломи берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.03.2019 йилдан кучга кирди.

 

 

Олег Заманов.