Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Транспорт ва логистика соҳасида – солиқлар, божхона тўловлари ва кредитлар бўйича имтиёзлар

05.12.2017

 

Президентнинг 2.12.2017 йилдаги ПҚ-3422-сон 2018-2021 йилларда транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва юк ташишнинг ташқи савдо йўналишларини диверсификациялашга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори эълон қилинди.

 

Автоташувчилар ва транспорт-логистика компанияларига солиқ ва божхона имтиёзлари берилди

 

Халқаро автоташишларни амалга оширадиган миллий автотранспорт корхоналари, шунингдек транспорт-логистика компаниялари 1.01.2022 йилгача солиқнинг 3 турини тўлашдан озод этилди:

  • қўшилган қиймат солиғи;
  • мол-мулк солиғи;
  • ер солиғи.

 

Ушбу имтиёз мақсадли ҳисобланади – бўшайдиган маблағлар ўз автопаркини кенгайтириш, ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш, замонавий омбор терминалларини барпо этиш ва банк кредитларини сўндиришга йўналтирилади.

 

Кўрсатилган тадбиркорлик субъектлари худди шу муддатга Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, транспорт-логистика хизматлари кўрсатиш учун мўлжалланган, белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган омбор асбоб-ускуналари, ортиш ва тушириш техникаси, агрегатлар, эҳтиёт қисмлар ва бошқа товарлар учун божхона тўловларидан (божхона расмийлаштирувидан ташқари) озод этилди.

 

Халқаро автоташишлар учун лицензия билан шаҳарлар ўртасида ташишларга рухсат берилди

 

Ўрнатилишича, автотранспорт корхоналари халқаро қатновларда юкларни ташиш учун лицензия билан шаҳарлараро қатновларда ҳам юкларни ташишга ҳақли.

 

Имтиёзли кредитлар

 

Банкларга ишлаб чиқарилган санасидан бошлаб 3 йилдан кўп вақт ўтмаган, юкларни ташиш ва тахлаш учун транспорт воситалари, махсус техника, шунингдек транспорт-логистика хизматлари кўрсатиш учун мўлжалланган бошқа товарларни сотиб олиш учун кредитлар ажратиш тавсия этилди. Ушбу кредитлар бўйича фоиз ставкаси МБнинг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмайди. Имтиёзли давр эса 1 йилгача муддатни ташкил этади.

 

Бунда ишлаб чиқарилган санасидан бошлаб 3 йилдан кўп вақт ўтмаган транспорт воситалари контрактда кўрсатилган 100 қиймати бўйича ушбу кредитлар бўйича гаров сифатида қабул қилинади.

 

Лизинг компаниялари учун эса банклар мамлакатимизда ва хорижда ишлаб чиқарилган замонавий юк автотранспорти ва тиркама техникасини сотиб олиш бўйича битимларни молиялаштириш учун ресурслар (МБнинг қайта молиялаштириш ставкаси бўйича) ажратади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 4.12.2017 йилда кучга кирди.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан « Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.




 Самир Латипов.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах