Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как устранить «уязвимость» персонального кабинета налогоплательщика Какими бухгалтерскими проводками отражаются расчеты с поставщиками и подрядчиками Какие налоговые последствия возникают при экспорте товаров

Туманларда оммавий ва профессионал спортни ривожлантириш спорт мактаблари томонидан амалга оширилади

24.12.2024

Читать на русском языке

Президент томонидан  18.12.2024 йилдаги «Ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш тўғрисида»ги ПҚ-443-сон Қарор имзоланди.

 

Туман (шаҳар)ларда оммавий ва профессионал спортни ривожлантириш ҳамда спорт сиёсатини юритиш Спорт вазирлиги тизимидаги спорт мактаблари томонидан амалга оширилади.

 

 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб:

  • ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятлари, аҳолининг қизиқишлари, шунингдек, эришилган спорт натижалари ҳамда мавжуд спорт инфратузилмасидан келиб чиқиб, спорт мактабларини спорт турларига ихтисослаштириш амалиёти жорий этилади;
  • спорт мактабларида мавжуд штат бирликлари доирасида оммавий спорт бўйича тренер-селекционер лавозими жорий этилади, ҳар бир оммавий спорт бўйича тренер-селекционерга 5 тагача маҳалла ва унинг ҳудудидаги давлат таълим муассасалари бириктирилади;
  • оммавий спорт бўйича тренер-селекционер ўзига бириктирилган ҳудудда ёшлар етакчилари ҳамда жисмоний тарбия ўқитувчилари билан ҳамкорликда «Беш ташаббус олимпиадаси», «Жисмоний тайёргарлик даражаси» спорт синовлари ва бошқа оммавий спорт тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиб боришга масъул ҳисобланади;
  • спорт мактабларининг оммавий спортни ривожлантириш ва селекция бўйича директор ўринбосарлари ҳамда оммавий спорт бўйича тренер-селекционерлар базавий тариф ставкасига устамалар «Беш ташаббус олимпиадаси», «Жисмоний тайёргарлик даражаси» спорт синовларидаги натижалар ҳамда спорт мактабига селекция қилинган иқтидорли ёшлар сонидан келиб чиқиб белгиланади.

 

Спорт мактабларида «Fасе ID» тизими орқали тренерлар ва спорт билан шуғулланувчиларнинг кунлик давоматини электрон мониторинг қилиб борилади ҳамда тренерларнинг иш ҳақи миқдори ўқувчи-спортчилар давоматидан келиб чиқиб белгиланади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳар йили 1 февралга қадар Спорт вазирлиги билан келишган ҳолда ўз ҳудудларида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида амалга ошириладиган вазифалар ҳамда эришилиши лозим бўлган кўрсаткичларни белгилашни назарда тутувчи йиллик Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш дастурларини  тасдиқлайди.

 

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб ҳудудлардаги олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари фаолиятини қуйидаги янгича тартибда ташкил қилинади:

  • олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари негизида амалдаги молиялаштириш тартибини сақлаб қолган ҳолда спорт турлари бўйича маҳорат мактаблари ташкил қилинади;
  • маҳорат мактаблари ўқувчи-спортчиларининг умумий контингенти жами 150 нафардан кўп бўлмаган миқдорда 7-11-синф ўқувчиларидан иборат бўлади;
  • маҳорат мактаблари ўқув дастурини ўзлаштирган ва якуний давлат аттестациясидан ўтган 11-синф битирувчиларига давлат намунасидаги умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома берилади;

 

Ўрнатилаётган тартибга мувофиқ:

  • маҳаллаларда спорт тўгаракларини ташкил этган тренерларга ўзи тайёрлаётган спортчиларни «ERP-Sport» ягона электрон бошқарув тизимида рўйхатдан ўтказиш имконияти яратилади. Бунда:
    • мазкур тренерларга ўзини ўзи банд қилиш ҳуқуқи берилади;
    • тренерлар ўз ҳудудидаги спорт мактабига бириктирилади;
    • тренерларга тегишли молия йили учун спорт мактабига ажратилган маблағлар доирасида ижтимоий буюртмани бажарганлик учун уларни рағбатлантириш тизими жорий этилади.

 

Шунингдек жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолият юритувчи ташкилотлар реестрини  юритиш тартиби жорий этилади. Бунда:

  • реестрга ихтиёрий тартибда спорт клублари; фитнес клублар, спорт таълим ташкилотлари, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолият юритувчи бошқа юридик шахслар ва ЯТТлар киритилади;
  • реестрга киритилган юридик шахслар ва ЯТТларга спортчиларни «ERP-Sport» ягона электрон бошқарув тизимида рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқи берилади;
  • реестр Спорт вазирлигида юритилади. 

 

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб спорт иншоотлари реестрини юритиш тартиби жорий этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.12.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев