Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Нужна ли доверенность по «корпоративке» Как изменить систему налогообложения индивидуальному предпринимателю Можно ли не распределять прибыль ООО (дивиденды)? Как применить льготу по растительному маслу Отменена льгота по отсрочке уплаты ЕНП микрофирмами и МП

Туркия Республикаси билан имзоланган иккита халқаро шартнома тасдиқланди

22.03.2021

Читать на русском языке

Президентнинг 17.03.2021 йилдаги «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-5030-сон қарори қабул қилинди.

 

Ушбу қарор билан 2020 йил 27 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида имзоланган қуйидаги ҳужжатлар тасдиқланди:

  • Ҳарбий-молиявий ҳамкорлик тўғрисидаги Битим;
  • Молиявий кўмакни амалга ошириш тўғрисидаги Баённома.

 

Мудофаа вазирлиги мазкур халқаро шартномаларни амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгиланди.

 

Ўзбекистон ТИВга Туркия Республикаси томонидан ушбу халқаро шартномаларнинг кучга кириши учун Ўзбекистон томонидан зарур давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги тўғрисида тегишли билдиришномани йўллаш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.03.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.