Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:12 дел для главбуха до конца 2021 года 12 НПА, повлиявших на «коммерческую» медицину в 2021 году Как подстроиться под последние нововведения в чеках онлайн-ККТ Как без ошибок отразить данные онлайн-ККТ в персональном кабинете налогоплательщика и расчете по налогу

Уруғлик пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинлари эгаллаган ер - танлов асосида

19.10.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси 12.10.2021 йилдаги “Қишлоқ хўжалиги экинлари  уруғчилигига оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 641-сон қарорни қабул қилди.

 

Ҳужжат билан Оригинал, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта хомашёси ва бошоқли дон экинларини етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. У қуйидаги тартибларни назарда тутади:

  • уруғлик пахта хомашёси ва бошоқли дон экинларини етиштириш бўйича танлов эълон қилиш;
  • фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларидан танловда иштирок этиш ва талабгорлар тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, танлов ўтказиш;
  • уруғлик пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинларини етиштириш ҳуқуқини тақдим этиш тартиби.

 

Танлов ўтказиш учун аризалар ҳар йили қуйидаги муддатларда қабул қилинади:

  • уруғлик пахта хом ашёси етиштириш учун - 15 январдан 5 февралга қадар;
  • бошоқли дон экинларини етиштириш учун - 15 июлдан 5 августга қадар.

 

Уруғлик етиштирувчи корхоналар танловда иштирок этиш учун туман ишчи гуруҳига бевосита, почта орқали ёки электрон шаклда ариза билан мурожаат қилади. Танлов ариза тўлдирилган кундан эътиборан 10 иш куни давомида ўтказилади. Ишчи гуруҳи уруғлик етиштирувчи хўжаликларнинг имкониятларини ўрганади ва уларни рейтинг шкаласи асосида баҳолайди. Энг юқори балл тўплаган уруғлик етиштирувчи хўжаликлар танлов ғолиби деб топилади.

 

Қабул қилинган қарор билан қуйидаги тартиблар тўғрисидаги низомлар ҳам тасдиқланди:

  • уруғлик учун етиштирилган бошоқли доннинг навларига устама ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низом;
  • уруғлик учун экилган майдонларда қишлоқ хўжалиги экинларини апробация қилиш тартиби тўғрисидаги низом.

 

Ҳужжат билан уруғлик пахта хом ашёсини қабул қилиш, сақлаш, дастлабки қайта ишлаш, уруғлик чигит тайёрлаш, тарқатиш ва сифатини назорат қилиш бўйича чоралар белгиланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.10.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Курс валют

2021-11-26
  • USD:10757.57 (+0.00) сум
  • EUR:12074.30 (+0.00) сум
  • RUB:144.34 (+0.00) сум