Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Что должен сделать бухгалтер до 10 декабря - читать на buxgalter.uzЧем заменят статьи УК за дискредитацию конкурента и нарушения правил торговли - читать на buxgalter.uzЦБ запретил блокировать депозиты и банковские карты физлиц за долги - читать на buxgalter.uzКак спрогнозировать риски назначения камералки в 2020 году - читать на buxgalter.uzРасчетная единица МРЗП больше не используется - читать на buxgalter.uzПошаговая инструкция: как изменить номер телефона для СМС-уведомлений ГНК - читать на buxgalter.uzНалоговики объяснили, как кенгаши будут продлевать сроки уплаты отдельных налогов - читать на buxgalter.uz

$50 000 гача заргарлик буюмлари – хорижий кўргазмага контракт ва БЮДсиз

21.05.2019

Читать на русском языке

 

Президентнинг 29.12.2017 йилдаги «Хорижий давлатларда кўргазма тадбирларини ўтказиш учун мўлжалланган товарларни олиб чиқиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3451-сон қарорига тегишли қўшимчалар киритилди (18.05.2019 йилдаги ПФ–5721-сон Фармонга қаранг).

 

Тадбиркорлик субъектларига хорижий кўргазма ва ярмаркаларда намойиш этиш учун мўлжалланган, қиймати эквивалентда 50 000 АҚШ долларигача бўлган заргарлик буюмларини экспорт контракти тузмасдан ҳамда БЮДни расмийлаштирмасдан, товарларнинг юк ҳужжатларига мувофиқ олиб чиқишга рухсат этилди.

 

Эслатиб ўтамиз, қолган товарлар бўйича чекланган сумма 10 баравар кам бўлиб, экв. 5 000 АҚШ долларигача бўлган миқдорни ташкил этади.

 

Бунда тадбиркорлик субъектлари хорижий кўргазма ва ярмаркаларда сотилмаган товарларнинг қайта олиб кирилиши учун, шунингдек уларни сотишдан тушган маблағларнинг тўлиқ келиб тушиши учун жавобгар бўладилар.

 

Шуни ҳам эслатиб ўтамизки, 2019 йил 1 июлдан бошлаб жисмоний шахслар қиймати 5 000 АҚШ долларидан ортиқ бўлган тайёр заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирган ҳолда мамлакатимиз ташқарисига олиб чиқишлари мумкин (батафсил қаранг).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.05.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.