Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли простить долг по импортному контракту без налоговых последствий - читать на buxgalter.uzГлавбухов обяжут предупреждать о своем увольнении за месяц - читать на buxgalter.uzКак скорректировать переходящие контракты в связи со снижением ставки НДС - читать на buxgalter.uzСоздается электронная система возврата излишне уплаченных сумм по НДС - читать на buxgalter.uzДля кого и по каким товарам отменяются льготы по НДС - читать на buxgalter.uzЧто нужно сделать бухгалтеру до 25 октября - читать на buxgalter.uzОблагаются ли НДС услуги консультанта-нерезидента, оказанные по договору ГПХ - читать на buxgalter.uz

Валютага харид қилинган АВни ҳисобга қабул қилиш санасида сўмга қайта ҳисобланг

12.11.2018

Читать на русском языке


Молия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 1299-4, 8.11.2018 йил) билан 5-сон Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти “Асосий воситалар”га ўзгартиришлар киритилди. 

 

Эслатиб ўтамиз, асосий воситалар (АВ) – бу корхона томонидан узоқ муддат давомида хўжалик фаолиятини юритишда маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш жараёнида ёхуд маъмурий ва ижтимоий-маданий вазифаларни амалга ошириш мақсадида фойдаланиладиган моддий активлар. Қоидага кўра, АВнинг қиймати ЭКИҲ миқдорининг 50 баравари ва ундан ортиқ, хизмат муддати эса - 1 йилдан ортиқ бўлиши керак.

 

Илгари хорижий валютада харид қилинган АВнинг бошланғич қиймати божхона юк декларациясини тўлдириш санасидаги (5-сон БҲМСнинг 11-банди бўйича харажатлар ҳам шу ерга киритилади) Марказий банк курси бўйича қайта ҳисоблаш йўли билан сўмда белгиланар эди. Энди бу сана ўзгарди. 2018 йил 9 ноябрдан бошлаб қайта ҳисоблаш учун АВни бухгалтерия ҳисобига қабул қилиш санасидаги МБ курсини олиш талаб этилади, яъни корхонада АВга мулк, хўжалик юритиш ёки тезкор бошқарув ҳуқуқи вужудга келган пайтдан бошлаб. Валюта қиймати эса бошланғич ҳисоб ҳужжатлари: товарнинг кузатув ҳужжатлари ёки божхона юк декларациясидан олинади.

 

Бундан ташқари, аниқлаштирилишича, АВ қийматини сўмга қайта ҳисоблаш фақат АВ учун ҳисоб-китоб чет эл валютасида амалга оширилган тақдирда қўлланилади (одатда импорт қилганда шундай йўл тутиш мумкин).  Гап шундаки, 2017 йил 5 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда товар, иш ва хизматлар учун нарх ва тарифлар, шунингдек, жамиятларнинг устав капиталига қўйиладиган минимал талаблар фақат миллий валютада белгиланиши керак (2.09.2017 йилдаги ПФ-5177-сон Президент Фармони, шунингдек шарҳга қаранг).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 9.11.2018 йилдан кучга кирди.



Самир Латипов.

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_